26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон: қўшма лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Қозоғистон Президентининг декабрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган сармоявий битимлар ва савдо шартномаларининг бажарилишини муҳокама қилди, дея хабар беради рrimeminister.kz сайти.

Томонлар қатор лойиҳалар амалга оширилаётганидан мамнун эканликларини қайд этдилар. Чунончи, Тошкент вилоятида  логистика марказини барпо этиш бўйича шартнома имзолаш режалаштирилган. Лойиҳа 2026 йилгача амалга оширилиб, биринчи босқичи 70 миллион долларли сармояларни жалб қилишни назарда тутади.

Яна бир истиқболли қўшма лойиҳа Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этишдир. Иншоотни «Атамекен» (Қозоғистон) ва «Гулистон» (Ўзбекистон) халқаро назорат-ўтказиш пунктлари ҳудудида қуриш кўзда тутилган. 

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ўзбекистонлик ҳамкорларига Қирғизистон билан чегарада шундай савдо-логистика маркази қурилиши ҳақида ахборот берди ва Ўзбекистон сармоядорлари ва ишбилармонларини ушбу лойиҳада иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев уни ҳамкорликда амалга оширишдан манфаатдорлигини маълум қилди.

Шунингдек, йиғилишда томонлар ўзаро алмаштириладиган маҳсулотларни муттасил етказиб беришни ташкил этиш учун қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш концепциясини маъқуллади. Ишчи гуруҳ иштирокчилари энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, электротехника саноати ва машинасозлик, инфратузилмалар қурилиши, фармацевтика, кимё каби соҳаларда ҳамкорлик ва сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Кооперация лойиҳаларни амалга ошириш ва импорт ўрнини босиш бўйича тизимли ишлар мониторинги бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил март ойида Шимкент шаҳрида ўтади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-01, 20:02 1134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.