26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энергия таъминоти – алоҳида эътиборда

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров “KEGOC” ҲЖ бошқаруви раиси Наби Айтжановни қабул қилди. Учрашувда вилоят энергетика салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим лойиҳалар, электр энергияси таъминотининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Н. Айтжанов ҳокимни компаниянинг вилоятда электр энергетикасини ривожлантириш ва янги электр қуввати манбаларини ишга тушириш бўйича узоқ муддатли режалари билан таништирди. Компания томонидан мамлакатимиз жанубида энергетика тизимини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли сармоявий лойиҳа амалга оширилаётганини таъкидлади. 

– Иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси яхшилангани сари энергияга ҳам талаб ошиб боради. Шу боис, мамлакатимизда энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини замонавийлаштириш, халқимизни бу муҳим манба билан узлуксиз таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ушбу соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда кўплаб янги электр қувватлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бугунги кунда бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилиб, энергия ишлаб чиқариш изчил тараққий этмоқда. Умуман олганда, Туркистон вилоятида соҳага доир амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг янада яхшиланишига имкон яратиши билан бирга, минтақада энергетик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу борадаги ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар одамлар ҳаётида намоён бўлмоқда. Туркистон вилояти учун энергетика соҳаси ўта муҳим. Инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, электр тармоқларини янгилаш ва такомиллаштириш минтақа барқарор тараққиётининг гаровидир. “KEGOC” мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшмоқда. Минтақанинг энергетика инфратузилмасини замонавийлаштириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда компания билан яқин ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга, – деди Н. Кўшеров.

Туркистон вилоятида электр энергиясига талаб 445 МВтни ташкил қилади. Унинг 80 фоиздан зиёди “KEGOC” ҲЖнинг шимолий манбаларидан етказиб берилади. Вилоятда электр энергияси тақчиллигини бартараф этиш борасида лойиҳалар амалга оширилмоқда. Минтақада иккита энергия ишлаб чиқарувчи станция фаолият юритмоқда. Улардан бири Сирдарё бўйида – Чордара шаҳри яқинида жойлашган, қуввати 126 МВт бўлган ГЭСдир. Иккинчиси – 5,5 МВт қувватга эга “Кентау-Сервис” ДКК. Шунингдек, умумий қуввати 278,6 МВт бўлган 24та қайта тикланувчи энергия иншоотлари мавжуд.    

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-04-10, 20:10 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.