26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хитойлик сармоядорлар билан учрашди

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ йирик сармоядор компаниялар вакиллари билан учрашди. Унда томонлар самарали ҳамкорлик қилиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди. 

Меҳмонлар Туркистон шаҳрининг иқтисодий имкониятларини қайд этиб, шаҳар ҳудудида узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканликларини маълум қилишди. 

Хусусан, маиший чиқиндиларни қайта ишлашга мўлжалланган замонавий иншоот барпо этиш таклифини илгари суришди. Бу лойиҳа ҳудудда экологик жиҳатдан барқарорликни таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини барпо этиш имконини беради. 

Учрашув чоғида Туркистон шаҳрининг сармоявий салоҳияти, инфратузилмаси, давлат имтиёзлари ва бошқа қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида гап борди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва тавсия этилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида келгусида яна учрашишга келишиб олишди.

2025-04-19, 02:16 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.