26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оталар жасорати –- фарзандларга ибрат

Республика куни арафасида Сайрам даҳасидаги Санжар Файзиев раҳбарлик қилаётган Аҳмад Яссавий номли бошланғич мактабда ўқ отишдан Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, ўқитувчи Йўлдош Эргашев таваллудининг 99 йиллигига бағишланган очиқ турнир ўтди.

Мақсад – аждодларни хотирлаш, тинч-фаровон ҳаётимиз учун жонини фидо қилиб, жасорат кўрсатган уруш фахрийлари, фронторти меҳнаткашларининг қаҳрамонлиги ва фидокорона меҳнатини қадрлаш, ёдга олиш, келажак авлод онгига сингдириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. 

Тадбир аввалида беллашув иштирокчиларига хотира турнири қаҳрамони Йўлдош Эргешевнинг ҳаёти ва фаолияти таништирилди. 

Йўлдош Эргешев 1925 йил 12 декабрда Сайрам қишлоғида туғилган. 1943 йил 18 февралда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманидан ҳарбий хизматга сафарбар этилди. Ҳарбий унвони – катта сержант. I Беларусь фронти таркибидаги 9-алоҳида танк корпуси, 23-танк бригадасига қарашли танк-десант ротасида взвод командири ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди. Минск, Барановичи, Бобруйск, Брест шаҳарлари, Белоруссия, Польша, Германия ҳудудларини озод қилиш ва Берлин, Рейхстагни ишғол қилишда иштирок этди. 1950 йил 20 июнда она қишлоғига қайтди. Жанговар хизматлари учун I даражали "Ватан уруши", "Қизил Юлдуз" ордени, "Жасорати учун", "Берлинни ишғол қилганлиги учун", "Германия устидан қозонилган ғалаба учун" ҳамда юбилей медаллари билан тақдирланган, "Қозоғистон халқ маорифи аълочиси". 2013 йил 2 июнда вафот этган.

Таълим муассасаларида ўтказилаётган шу каби тадбирлар ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик каби фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. Ўқ отиш мусобақаси шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси ҳамда мактабнинг бошланғич ҳарбий таълим ўқитувчиси Шуҳрат Эргашев раҳбарлигида ташкил этилди.                                        

Унда Қазиғурт тумани, Турбат қишлоғи, Шимкент шаҳридаги "Ёшлар ҳордиқ маркази" жамоалари ҳамда Шимкент шаҳар мактабларидан жамоалар иштирок этишди.  Беллашув натижасига кўра, ЁҲМ жамоаси 1-ўрин, қазиғуртликлар 2-ўрин, Шимкент шаҳридаги 96-сонли ва Яссавий номли умумтаълим мактаблари жамоалари 3-ўринни эгаллади. Ғолиблар фахрий ёрлиқлар, дипломлар ва медаллар билан тақдирланди.

М. УСМОНОВА, 2024-10-31, 02:22 489
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.