26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – ишсизликка барҳам бериш

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида Минтақавий сармоявий штабнинг навбатдаги йиғилиши ўтди. Тадбирда вилоятда амалга оширилаётган сармоявий лойиҳаларининг ижроси ва сармоявий ташаббусларнинг истиқболи муҳокама қилинди. Муаммолар очиқ айтилиб, туман ва шаҳар ҳокимлари, мутасадди идоралар раҳбарлари ва сармоядорларга аниқ топшириқлар берилди.

– Биз сармоядор ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз. Бироқ, ер олиш ва лойиҳалар ижросини кечиктириш каби камчиликларга йўл қўйилмаслиги керак. Мутасадди бошқармалар, маҳаллий ҳокимликлар сармоядорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, лойиҳалар ижросини ўз вақтида таъминлаши керак, – деди Нуралхан Кўшеров.

 Тадбирда сўз олган нотиқлар Сўзоқ туманида учта лойиҳа амалга оширилгач, 1000дан ортиқ иш ўрни яратилишини, Кентов шаҳрида 2026 йилда ишга тушириладиган завод 1500 кишини иш билан таъминлашини таъкидладилар. 

Тулкибош, Қазиғурт, Байдибек, Тўлебий туманлари ва Арис шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қайд этиш жоизки, ўтган йили вилоятимизда саноатни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга йўналтирилган 145та сармоявий лойиҳа ишлаб чиқилди. Вилоятда янги заводлар очиш, иш ўринларини кўпайтириш борасида ишлар давом этмоқда.

– Президент жорий йилни «Ишчи касблари йили» деб эълон қилди. “Меҳнатнинг тури кўп. Кимдир ақлий фаолият билан шуғулланиб даромад топса, бошқа биров жисмоний меҳнат ортидан оила тебратади. Ҳар қайси меҳнат ҳам машаққатли ва албатта, ҳалол, тер тўкиб топилган нон уйга барака бўлиб киради. Муҳими, инсон ишсиз, даромадсиз қолмасин, тўрт мучаси соғ бўла туриб, бошқаларга боқиманда бўлмасин”, деди ёшлар билан учрашувда. Бугун муҳокама қилинган сармоявий лойиҳалар маҳаллий ишбилармонларимизга кўмак бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган. Чунончи, мамлакатимизда тадбиркорлар қанча кўп бўлса, уларнинг эркин ишлаши учун кенг шароитлар яратилса, шунча кўп одам иш билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-22, 02:20 195
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.