26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ғоялар мақсади жилоланди

ҚР Парламенти Сенати депутати Алишер Сотволдиев хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига ташриф буюрди. 

У дастлаб “Дўстлик уйи” фаолияти билан танишди. Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзолари билан учрашиб, эл равнақи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди. Ўз навбатида, вилоят ЎЭМБ қошидаги Оқсоқоллар кенгаши раиси Зуппархон Чолдонов бирлашманинг галдаги режалари билан ўртоқлашиб, ҚХАнинг 30 йиллиги доирасида амалга ошириладиган тадбирларни баён қилди. Учрашувда туман ва шаҳарлардан келган оқсоқоллардан, жумладан, Сайрам туманидан Омонулла Бекжонов, Бахтиёр Шомуродов, Туркистон шаҳридан Муҳаббат Иброҳимова ва Кентов шаҳридан Маъмуржон Йўлдошевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сўнг сенатор А. Сотволдиев иштирокида вилоят ҚХА қошидаги Журналистлар ва блогерлар клубининг мажлиси ўтди. Мақсад – ижтимоий бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатлик муҳити ва умуммиллий бирликни таъминлашда ОАВнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида ташкил этиладиган тадбирлар борасидаги таклифларни муҳокама қилиш ҳамда ахборот соҳасини такомиллаштириш эди.

Тадбирда, шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ҳамда “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбарияти, муассаса ходимлари ҳамда ҚХА қошидаги Журналистлар ва блогерлар клуби аъзолари, минтақадаги таниқли журналистлар, ОАВ ходимлари иштирок этди. 

Тадбирни клуб раиси Ерсултан Амирбек олиб борди. Е. Алтаев ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш йўналишида минтақада олиб борилаётган тадбирларга тўхталиб, ОАВ вакиллари нафақат ахборотни етказиб бериш, балки фуқаролар онггида давлат сиёсати тамойилларини шакллантириш лозимлигини таъкидлади.

Алишер Сотволдиев этика қоидаларига риоя қилиш, шунингдек, этнослараро масалаларни ёритишда журналистлар масъулиятини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир доирасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида уюштирилган “Шаңырақ” ижодий танловининг тақдимоти ўтди. Мазкур танлов 2025 йил – ҚХАнинг 30 йиллиги ҳамда Президентнинг “2025 йил – “Касбий ишчилар йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилмоқда.

Бу борада, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари энг яхши мақолалар бўйича “Бауырлас” мавзуида омадини синайдилар. Танловнинг совринлар жамғармаси – 1 млн. тенге. Унинг ғолиблари ва совриндорлари 25 октябрь – Республика куни арафасида тақдирланади.

М. УСМОНОВА, 2025-01-30, 01:58 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.