26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалалар кун тартибида

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов раислигида ўтган мажлисда жамиятдаги долзарб масалалар ва эътиборталаб мавзулар муҳокама қилинди.

Хусусан, ёзда фуқаролар хавфсизлиги доимий эътиборда бўлмоғи керак. Оқсув ва Орис ўзанлари ҳамда тумандаги каналлар бўйида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, назорат тадбирлари уюштирилган. Хавфсизлик талабларини бузганларга маъмурий чора қўлланилади. Шунингдек, дала ёнғинларининг олдини олиш мақсадида Қайнарбулақ ва Қорамурт қишлоқларида ёнғиннинг олдини олиш бекатлари қурилмоқда. Хавфнинг олдини олиш тадбирларига 86 нафар кўнгилли жалб этилиб, 767 чақирим минерал йўлак барпо этилмоқда. Бу ҳақда туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нурғали Инкарбеков маълум қилди.

Туманда ижтимоий-сиёсий аҳвол барқарор. Туман ички сиёсат бўлими бошлиғи Жанабек Хамраев ўз маърузасида аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларга қишлоқ ҳокимлари ва тегишли бўлимлар томонидан ўз вақтида жавоб бериш муҳимлигини таъкидлади.

Туман ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-05-24, 02:33 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.