26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Анъанавий турнир ўтди

Шардара туманида қозоқ курашидан “Оңтустік Қазақстан” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси соврини учун ўтказилган анъанавий 62- турнир ниҳоясига етди.

Вилоят даражасида уюштирилган йирик беллашувда минтақанинг туман-шаҳарларидан 9та жамоа – 106 нафар полвон иштирок этди. Турли вазн тоифаларидаги ғолиблар ва совриндорлар аниқланиб, тақдирланди.

Турнир доирасида гиламда энг кучли полвонлар беллашиб, қозоқ курашининг нуфузи ва моҳиятини яна бир бор намоён этишди. Туяполвон беллашувида 18 нафар номзод омадини синади. Ғолиб спортчи шардаралик Қайсар Шамшидинов жорий йилги турнирнинг “Туяполвон” мақомига сазовор бўлиб, унга “Chevrolet Nexia” автомашинасининг калити топширилди. Иккинчи ўринни туркистонлик Бибарис Абдуғани, учинчи ўринни ўрдабасилик Мейирхан Бейсенали қўлга киритди.

Турнирнинг ёпилиш тантанасида Шардара тумани ҳокими Арман Қарсибаев, вилоят спорт ва жисмоний тарбия бошқармаси раҳбари Ғалимжан Худияров, шунингдек, газета бош муҳаррири Абай Балажан иштирок этди. Сўзга чиққанлар мусобақа аҳамиятига тўхталиб, қозоқ курашини миллий ва халқаро даражада тарғиб этиш, ёш авлодни ватанпаврварлик руҳида тарбиялашда мазкур тадбирнинг ўрни ўзгача эканлигини такъидлашди. Шунингдек, туман ҳокими Арман Қарсибаев анъанавий турнирнинг эстафетасини Ўтрор тумани ҳокимининг ўринбосари Айдўс Қулмахановга расмий равишда топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-05-20, 20:05 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.