26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстлик карвони'' – Келес туманида

Қозоғистон халқи Ассамблеяси – бу шунчаки тузилма эмас, бу миллатлар ҳамжиҳатлигини сақлаб қолиш йўлида қурилган мустаҳкам кўприк, юракдан юракка ўтиб, ягона мамлакат, ягона тақдир атрофида бирлашган халқнинг рамзий уйидир. Эзгулик йўлида хизмат қилаётган ушбу ташкилот ўзининг 30 йиллик шарафли йўлини босиб ўтди.

Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тадбирлар бир ғояга – юрт тинчлиги, миллатлараро тотувлик ва ёш авлоднинг маънавий юксалишига хизмат қилмоқда. Айниқса, вилоятимизда бошланган тадбирлар силсиласи юртдошларимизни янада бирлаштириб, дўстлик ва тотувлик туйғуларини мустаҳкамлади.

Тинчлик ва дўстлик байроғи остида ҳаракатланувчи “Дўстлик карвони” лойиҳаси Келес туманидан бошланди. Бу тадбирнинг асосий мақсади – Қозоғистон халқи Ассамблеясига қарашли этномаданият бирлашмаларининг халқ билан юзма-юз мулоқотини ташкил этиш, ёшлар ва жамоат ташкилотлари ўртасида етакчилик маданиятини мустаҳкамлаш, миллатлараро келишмовчиликларнинг олдини олиш, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини шакллантиришдир.

Тадбирда Ассамблеянинг журналистлар клуби раҳбари Ерсултан Амирбек, медиатор Жулдиз Ўтегенова каби фаоллар сўзга чиқиб, дўстлик, тотувлик ва бағрикенглик ҳақида маъруза қилдилар. Этнос вакиллари, оқсоқоллар, оналар кенгаши аъзолари, ёшлар – барча ягона ғоя атрофида жипслашди. Бу – халқнинг руҳий қувватини, бирдамликдаги салоҳиятини намоён этишнинг яққол ифодаси бўлди.

Абайга муҳаббат – элга муҳаббат

Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамда Абай Қунанбайулининг таваллудига бағишланган “Абай ўқишлари” эса Абай юртида муқаддас Жидебайда ўтди. Унда мамлакатнинг турли бурчакларидан келган этнос ёшлари иштирок этди. Улар Абай ва Шакарим қабрларини зиёрат қилиш орқали миллий маънавият, тарихий мерос ва руҳий камолотдан озуқа олдилар.

Туркистон вилоятидан иштирок этган Нодиржон Ҳасантоев ўз таассуротларини шундай изоҳлади:

“Абайнинг фикр теранлиги, ҳикматларидаги маънавият – бугунги ёшлар учун меҳробдек. Биз бу ерда нафақат билим олдик, балки бутун Қозоғистон бўйлаб дўстлар орттирдик.”

Бу сўзлар ёшлар қалбида миллий ифтихор, маънавий етуклик қандай уйғониб бораётганидан далолат беради.

Ибрат мактаби – нутқ ва етакчилик

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйида” ташкил этилган “Етакчилик ва омма олдида гапириш” мавзуидаги семинар эса ёшларнинг ижтимоий ва салоҳият жиҳатдан камол топишига йўналтирилди. Тадбирда тажрибали устоз-муаллимлар, руҳшунослар, медиаторлар иштирок этиб, омма олдидаги нотиқлик, етакчилик қобилиятлари ҳақида фикр алмашдилар.

Асосий мақсад – жамиятда фаол ва масъулиятли ёшлар сафини кенгайтириш эди. Семинарда сўзга чиққан Ақбўта Мирзаханова, Жансая Шўрабекова, Қайрат Салиқбаев сингари мутахассислар ҳаётий мисоллар билан маъруза қилдилар.

Қардошлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Бу тадбирлар орасидан ўзбекистонлик талабалар ва устозларнинг “Дўстлик уйига” ташрифи ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Тошкент иқтисодиёт ва муаллимлар университети вакиллари “Яссавий туркшунослик ёзги мактаби” доирасида Туркистон шаҳрида бўлиб, Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ, музейлар ва “Дўстлик уйи” фаолияти билан яқиндан танишишди.

Қардош халқларнинг бундай мулоқоти нафақат академик, балки маънавий-маърифий ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир. Туркий олам илмий-маданий ва таълимий алоқалар орқали янада мустаҳкамланмоқда.

30 йил – бу тарих. Аммо Ассамблеянинг энг катта ютуғи – бу миллатлар ўртасидаги асрий дўстлик заминини барпо этиб, қалб ва маънавият билан бирлаштиришдир.

Бугун Қозоғистонда дўстлик карвони йўлда. Унинг йўли – тинчлик, мақсади – бирлик. Унда Қозоғистонда истиқомат қилаётган ҳар бир миллатнинг орзу-умиди, истиқболи ва бирдамликка бўлган интилиши мужассам. Ва энг муҳими – бу карвоннинг йўли ҳали олис, балки абадий.

А. БЎРОНБОЕВ, 2025-07-23, 22:11 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.