26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда янги туғилган чақалоқларга миллий руҳ туҳфа қилинди

Инсон ҳаётидаги энг тоза, энг самимий оҳанг – бу бешикдаги чақалоқ овозидир. У туғилган лаҳзада нафақат бир оиланинг, балки бутун миллатнинг тақдирига янги саҳифа қўшилади. Туркистонда ана шундай эзгу  ва маънавий руҳдаги тадбир – ҳар бир янги туғилган болажонга қозоқ халқининг миллий асбоби – дўмбирани туҳфа қилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбир Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг 30 йиллиги ва миллий Дўмбира куни муносабати билан Туркистон вилояти ҚХА қошидаги Оналар кенгаши ташаббуси билан амалга оширилди.

 Туркистон шаҳридаги 3-сонли перинатал марказда чақалоқларга ҚХА логотипи акс этган махсус дўмбиралар топширилди. Бу шунчаки туҳфа эмас – бу юртимиз маънавияти, тарихий хотираси ва миллий ифтихорининг жонли рамзидир. 

Дўмбира – бу халқ қалбининг сўзсиз садоси, миллий руҳнинг нағмаси. Уни бешикда эшитган фарзанднинг юрагида Ватан севгиси, миллий ғурур ва маънавий баркамоллик нисбатан эртароқ уйғонади.

Тадбирда иштирок этган «Жамоат тотувлиги» ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева оналарга самимий тилаклар йўллар экан, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси номидан махсус табрикномани ҳам тақдим этди. Ундаги ҳар бир сатр кўнгилда из қолдиради:

“Айланайин! Сен бугунги гўзал замонда, тинч ва обод юртда дунёга келдинг. Ватанинг – Қозоғистон, меҳри кенг, иродаси қатъий, бирдам халқ сени бағрига олди. Сен туғилган кун – миллий Дўмбира куни. Бу тасодиф эмас. Бу тақдирнинг ўзи, халқимиз қалбининг сенга йўллаган сўзсиз дуосидир. Дўмбира – сени руҳан улғайтирсин, сенинг ҳаётинг эса Ватан учун ифтихор манбаи бўлсин!”

Бу юксак маънавий тадбирда Оналар кенгаши аъзолари, этномаданият бирлашмалари вакиллари, тиббиёт ходимлари, яқинда она бўлган жувонлар иштирок этиб, фарзандлар тақдири учун эзгу тилаклар билдиришди.

Оналар учун бу тадбир нафақат совға-салом маросими, балки давлатнинг фарзанд келажагига кўрсатаётган эътибори, халқ маънавиятининг амалий ифодаси сифатида юраклардан жой олди.

Ҳар бир чақалоққа дўмбира тортиқ этиш – бу халқимиз келажагини нафақат вужуд, балки руҳан ҳам соғлом тарбиялашнинг белгисидир. Бу – Янги Қозоғистоннинг, маънавиятга таянган, инсон қадрини устувор қўйган жамиятнинг ҳақиқий қиёфасидир.        

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-07-09, 22:35 16
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.