26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бюджет барқарорлиги – тараққиёт таянчи

Вилоят марказида солиқ тушумлари ва маҳаллий даромадларни ошириш масаласи кўрилди

Вилоятда 2024 йилнинг натижасига кўра, ялпи минтақавий маҳсулот 4,5 трлн. тенгега етди, аниқ ҳажм кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан 108 фоизни ташкил этди. Умумий ҳудудий маҳсулот таркибида маҳаллий даромадлар улуши 4,9 фоизни ташкил қилди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган йиғилишда маҳаллий даромадларни ошириш масаласи муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари мутасадди бошқармалар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, маҳаллий даромадлар ва солиқ тушумларини кўпайтиришга доир ишларни жонлантиришни топширди.

Мажлисда вилоят иқтисодиёт ва бюджетни лойиҳалаш бошқармаси раҳбари Қанат Қайипбек ва Туркистон вилояти бўйича Давлат даромадлари департаменти раҳбари Мақсат Нурахаевнинг ҳисоботи тингланди.

Маъмурлаштирув ишлари натижасида бу йил 6 ой натижаларига кўра, солиқ даромадлари бўйича вилоятда юксалиш даражаси 132,3 фоизни ташкил этиб, минтақа республика миқёсида 1-ўринга чиқди.

Бинобарин, солиқ соҳасида ҳали анча долзарб масалалар бор. Ушбу муаммолар очиқ айтилди. Масалан, хусусий болалар боғчалари сони давлат болалар боғчаларига нисбатан бир неча баравар кўп бўлса-да, солиқлари бир хил даражада қолмоқда. Шунингдек, Тўлебий, Сариоғоч туманларида дам олиш масканлари сони ортиб бораётган бўлса-да, солиқ тушумларида сезиларли ўсиш кузатилмайди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш, хуфёна иқтисодиётни қисқартириш ва ҳар бир даромад манбаини ҳисобга олиш юзасидан аниқ вазифалар юкланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-25, 21:57 54
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.