26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент маслаҳатчиси қўриқхоналарни оралади

ҚР Президентининг маслаҳатчиси – Халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили Зулфия Сулейменова Кентов шаҳрига ташриф буюрди.

Сафар доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев ҳамроҳлигида шаҳардаги давлат муҳофазасига олинган табиий ҳудуди – “Қаратау” қўриқхонаси фаолияти билан атрофлича танишди. Қўриқхона маъмурияти томонидан ҳудуддаги экологик вазият, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, уларни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Статистик маълумотларга кўра, ҳудудда 1221 ўсимлик тури мавжуд, улардан 59таси “Қизил китоб”га кирган. Қушларнинг 127 туридан 12таси “Қизил китоб”га киритилган. Шунингдек, умуртқасиз жонзотларнинг 1345 тури мавжуд бўлиб, улардан 16таси махсус муҳофазада. Мамлакатимиздаги архарнинг 5 туридан бири – Қаратау архари ушбу ҳудудда яшайди.

Зулфия Бўлатқизи Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, биохилма-хилликни сақлаш – миллий даражадаги устувор вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, Халқаро даражада биохилма-хилликни муҳофаза қилиш жамғармаси ташкил этилаётганини маълум қилди. Ушбу ташаббус қўриқхоналарнинг илмий ва амалий фаолиятини янада кучайтириш билан бирга экотуризм муҳим омилга айланишини қайд этди.

Сафар давомида, меҳмонлар қўриқхонадаги тарихий жойга – “Хон тоғи”нинг бир қисмига ташриф буюришди ва у ердаги табиат билан танишишди. Бундан ташқари, лаборатория иши билан танишиб, қўриқхона ходимлари билан суҳбатлашишди. Бу ерда камёб ҳашаротлар сақланади ва тадқиқот ишлари олиб борилади.

Шу куни Президент маслаҳатчиси Туркистон шаҳридаги “Ёшлар истироҳат боғи” ва “Сирдарё-Туркистон” давлат минтақавий табиат боғида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мазкур боғлар экологик тарғибот, аҳоли онгини юксалтириш ва яшил муҳитни кенгайтириш борасида муҳим аҳамият касб этади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-25, 21:57 59
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.