26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда юзга яқин оила бошпанали бўлди

Халқнинг куч-қудрати нафақат қурилган биноларда, балки уларда яшаётган инсонларнинг кўнглидаги шукроналик ва юрагидаги бахт ҳиссида намоён бўлади. Куни кеча туркистонликлар ана шундай эзгу ва қувончли лаҳзалар гувоҳи бўлишди. 

Туркистон вилоятида аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган лойиҳалар самара бермоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров барча янги хонадон соҳибларини самимий табриклаб, уларнинг қувончини баҳам кўрди. У ўз нутқида шундай деди:

– Сизларни миллий дўмбира байрами ва Пойтахт куни билан муборакбод этаман! Мана шундай шоду хуррам кунларда янги уй соҳиби бўлиш – бу мустақилликнинг ҳосиласидир. Туркистон ҳозир наинки вилоят маркази, балки бутун туркий оламнинг маънавий марказига айланди. 

Бу шаҳардаги ҳар бир ўзгариш – тарихнинг янги саҳифасидир. Инсон учун энг зарур жиҳат – бу ўз уйига, ўз оиласига эга бўлиш. Биз бундан буён ҳам халқимиз учун таълим, иш ўринлари ва уй-жой яратишни устувор вазифа сифатида давом эттирамиз.

Янги хонадон калитлари билан бирга ҳар бир оилага дўмбира ҳам совға қилинди – бу нафақат маданий тимсол, балки уйга келган файз ва миллий қадриятни улуғловчи рамзга айлансин.

 Қувонарлиси, бу сафар 84 оила, жумладан, 48 нафар кўп болали ва 36 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила давлат дастуридан манфаатдор бўлди. Улар йиллар давомида уй-жой навбатида турган оилалардир.

Бугунги кунда Туркистон шаҳрида 16 мингдан зиёд фуқаро уй-жой навбатида турибди. 2023 йилда 961 оила, жорий йилнинг ўзида эса 944 хонадонни навбати келганларга топшириш режалаштирилган. Бу – нафақат статистика, балки минглаб инсон тақдирига бефарқ қарамаётган давлат ғамхўрлигидир.

Янги уй – бу шунчаки бино эмас. Бу ерда фарзандлар улғаяди, янги орзулар туғилади, миллий тарбия ва меҳр муҳити шаклланади.

Туркистондаги ҳар бир янги уй – бу мустақиллик меваси, бу инсон қадрига берилган энг ёрқин баҳодир.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-09, 22:32 15
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.