26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик карвони – Сайрам ва Тўлебий туманларида

Вилоят “Жамоат тотувлиги” ДКК ташаббуси билан Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Дўстлик карвони” лойиҳаси Сайрам ва Тўлебий туманларида давом эттирилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – Қозоғистон халқи Ассамблеяси таркибидаги этномаданият бирлашмалари аъзоларининг аҳоли билан учрашувларини, этнослараро муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар, маданият ва бошқа ижтимоий тузилмалар иштирокида мулоқот майдонларини ташкил этишдан иборат.

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, маҳаллий Оқсоқоллар ва Оналар кенгашлари вакиллари, шунингдек, турли этносларга мансуб ёшлар иштирок этдилар.

“Дўстлик карвони”нинг асосий маърузачилари сифатида ҚХАнинг 2030-йилгача мўлжалланган Концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси, вилоят ҚХА қошидаги илмий-таҳлилий гуруҳ раҳбари, филология фанлари доктори, профессор Сейдулла Садиқов ҳамда вилоят ҚХА қошидаги Оқсоқоллар кенгаши раисининг ўринбосари Бахтиёр Аширалиев маъруза қилдилар. Улар мамлакатдаги бирлик ва тотувлик, этнослар­аро ҳамжиҳатликни сақлаш, дўстлик асосларини мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир қатнашчилари ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Йиғилиш давомида этнослараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ёшлар тарбияси, зарарли ғоялардан сақланиш ва кенгашлар фаолиятини янада жонлантириш масалалари муҳокама қилинди, қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоблар тақдим этилди.

“Дўстлик карвони” лойиҳаси Тулкибош туманида давом этди. 

Этнослараро муносабатлар, маданиятлар уйғунлиги, фаол фуқаролик нуқтаи назари – буларнинг барчаси жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашда ҳал қилувчи омиллардир. Шу маънода, “Дўстлик карвони” лойиҳаси нафақат ташриф, балки халқ қалбига нур улашувчи, тинчлик фалсафасини тарқатувчи саъй-ҳаракатдир.

Ҳар бир сўз, ҳар бир мулоқот, ҳар бир самимий учрашув ортида меҳр бор, ҳурмат бор, энг муҳими – халқ ва давлат ўртасидаги ишонч бор.

А. АБДУФАТТОҲ, 2025-07-25, 21:59 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.