26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қовун-тарвуз мўл бўлади

Жанубий Қозоғистон вилоятида дала иш­­­­лари 97 фоиз бажа­рилган. Жор­­­ий йилда хўжаликларга дав­лат томонидан 55 минг тон­на минерал ўғит ва 27 минг тон­­­­на­­­­­дан зиёд ёнил­ғи берилган. Бу­­­­­­­ни вилоят ҳо­­­­­­­­­­кими Жансейит Туй­­­мебаев Мақ­­таарал ту­­­манига иш сафари чоғида деҳқонлар билан суҳбатда маълум қилди.

Минтақа раҳбари даст­лаб Азаттиқ аҳоли ман­зилидаги “Қанат” деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишди.

Хўжалик раҳбари Ма­рат Мирзах­­­­­­­­­­­­­­метовнинг айтишича, ўтган йили 1 гектар иссиқхонадан 75 тонна помидор, 3,5 гектар ердан 125 тонна полиз маҳсулоти йиғиштириб олганини, 8 кишини иш билан таъминлаб, жорий йилда ҳам помидор,  ош­қовоқ етиштираётганини маълум қилди.

Деҳқонлар билан суҳбат чоғида минтақа раҳбари алмашлаб экишни қўллаш ҳамда суғормали ер майдонини кенгайтириш зарур­лигини таъкидлади.

– Қишлоқ хўжалиги экинларини 833,1 минг гектарга экиш режаланган бўлса, бугунги кунда унинг 97 фоизидан фойда­ла­нил­моқда. Бизнинг мин­тақага баҳор эрта ке­лиши боис, лалмикор экин­лар ҳосилининг 136,4 минг тоннаси Россия, Бе­лорус давлатлари ва рес­публиканинг шимолий минтақаларига жўнатилди. Шундан 38,5 минг тоннаси Мақтаарал туманида етиштирилади, – деди вилоят ҳокими.

Минтақа раҳбари ту­ман ҳокимига қиш­­лоқ хўжалигини суб­сидия­лашнинг барча йўна­­лишларини автомат­лаш­тириш бўйича ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги то­монидан ҳозирланган экин майдон­ларининг электрон харитасига 1 июлгача барча экинзорлар киритилишини назорат қилиб туришни топширди.  

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-05-25, 19:51 786
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.