26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана – Тошкент

(2018 йилнинг 3 июлида Тошкентда Астана шаҳрининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманда ўқилган)

Осиёда мисли  кўз билан қош кент,

Икки олтин кўприк Астана – Тошкент.

 

Бу кўприкдан буюк Навоий ўтган,

Икки халққа суюк Абайи ўтган.

 

Бири элга Ғафур, Ойбекни берган,

Дўст бўлиб Мухтор ва Сабит сўз терган.

 

Шеър ўқиб Зулфия, айтса таҳсинлар,

Жўр бўлди Ибройим, Расул, Қайсинлар.

 

Сирбой, Эркин ошно эди шеър билан,

Ўлжасу Абдулла, Миртемир билан.

 

Икки эл, икки дил – риштаси меҳр,

Аму, Сир каби мавж урган жуфт наҳр.

 

Бирининг сайқали Самарқанд эрур,

Олмаота – гўзал, хуш дарбанд эрур.

 

Тилло тупроғидан таралар оят,

Муқаддас Туркистон бўлди вилоят.

 

Иккисин ҳам қутлуғ карвони бордир,

Иккисин ҳам доно сарбони бордир.

 

Кўркам Тошкент гуллаб, яшнасин яна,

Ва саҳро олмоси сулув Астана.

 

Ёр бўлсин абадий икки дўстга бахт,

Дунё тургунича турсин қўш пойтахт!

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2018-07-11, 19:23 904
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.