26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мушоира газетанинг 100 йиллигига бағишланди

Саврон тумани ташкил топганига 3 йил ҳамда вилоят “Оңтүстік Қазақстан” ижтимоий-сиёсий газетасининг 100 йиллиги муносабати билан “Бақытым сенсің, Түркістан!” мавзуида оқинлар мушоираси ўтди. Унда 50дан зиёд оқин иштирок этди.

“Шеъриятга ошуфта ҳар кўнгил” деганларидек, мушоирада мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этиб, янги шеърларини ўқиб беришди. Асосий босқичда 50 нафар шоир иштирок этиб, улардан 9 нафари якуний босқичга ўтди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, савронлик шоир Ердаулет Бухарбай бош совринни қўлга киритиб, 500 минг тенгелик пул мукофоти билан тақдирланди. Биринчи ўрин туркистонлик Даурен Тилеуханга насиб қилса, иккинчи ўрин Нурғиса Тўремуратқа буюрди. Иккита учинчи ўринга Рўза Султаналиева ва Арқалиқ Амалият эга бўлишди.

Шунингдек, бошқа иштирокчилар ҳам махсус номинациялар бўйича тақдирланди. Саврон тумани ҳокимининг махсус соврини – Жанадил Сейдановга, ёзувчи, журналист Нурмахан Ўразбеков номидаги номинация – Азамат Алибекка насиб қилди. Шоир Ўмирбай Саурбаев номидаги номинация – Лаура Тастанбекка насиб этса, Қанибек Сарибаев номидаги номинацияга – Даурен Айманбет лойиқ деб топилди. Барча иштирокчиларга пул мукофотлари топширилди. 

2024-02-15, 20:24 1251
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.