26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мутолаа гашти

Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари, “Улес” хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоровнинг ташаббуси билан ўтказилаётган “Китобсеварлар клуби” фаолияти нафақат вилоятимиз, балки бутун республикамизга ибрат бўлаётгани ҳақиқат.

Ёшлар орасида саводхонлик, китоб мутолаасини тарғиб этишни кўзловчи ушбу ташаббус аллақачон амалда ўз исботини топиб улгурди. Туркистон вилояти ташкил топганининг 5 йиллиги муносабати билан уюштирилган “Менинг устозим” танловида мен ҳам иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. 

Тадбирда Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғидаги 101-сонли мактаб жамоасидан Зокиржон Абдуқодиров, Шаҳло Қурбонбоева, Садоқат Абдуқодирова, Унсуной Эргешова, М. Юсанова, “Қайнарбулоқ” ўрта мактабидан эса Замира Камолова, Фотима Йўлдошбекова, Паризода Тошниёзовалар ўз шогирдлари Севинч Раҳматуллаева, Робия Фурқат қизи билан қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олишди.

Зокиржон Абдуқодиров “Көне Туркістан перзенті” медали билан мукофотланса, қолган иштирокчилар “Улес” хайрия жамғармаси томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ўша куни “Китобсеварлар клуби” беллашувининг азиз меҳмони бўлиб, китоб мутолааси борасидаги қизиқарли савол-жавоблар гувоҳи бўлдик. Ҳар бир гуруҳ маълум бир муддат бўйича берилган саволларга жавоб қайтариб, зукколиги, билимдонлигини намоён этди.

Рости, иштирокчиларнинг зукколиги, китоб мутолаасига бўлган иштиёқининг юксаклиги бизни ҳайратда қолдирди. Қани энди ушбу эзгу тадбир вилоятимизнинг ҳар бир туман ва қишлоқларида йўлга қўйилса...

Хуллас, кўҳна шаҳарга уюштирилган бир кунлик сафаримиз, қалбимизда сақланиб қолишига шак-шубҳа йўқ.

Одилжон Холмуродов, жамоатчи мухбиримиз., 2023-07-22, 03:29 3394
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.