26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олимлар иштирокида семинар ўтди

Туркистонда ёт диний оқимларнинг аломатлари ва радикаллушув усулларини атрофлича тушунтириш мақсадида семинар ўтди. Тадбирга Туркиядан олимлар махсус таклиф этилиб, олимлар, имом-хатиблар билан тажриба алмашишди.

Туркистон вилояти Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбир доирасида соҳа вакиллари нафақат ўз малакаларини оширди, балки ёт оқимлар ва уларнинг интернет тармоғидаги радикал тарғиботчиларига қарши иммунитетни шакллантириш йўлларини ҳам ўрганди.

Семинарда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Б. Тажибаев, Х. А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг ректори Ж.Темирбекова, барча туман ва шаҳар ҳокимликларининг ички сиёсат бўлимлари раҳбарлари, дин соҳасига масъул вакиллари иштирок этди. Тадбирни вилоят дин ишлари бошқармасининг раҳбари Рустем Сабиржанули олиб борди.

 Нотиқлар таркибида республика ахборот-тарғибот гуруҳининг аъзоси, “Нур-Муборак” университетининг “Диний экстремизмга қарши иш-ҳаракат академиясининг директори Тимур Нусипхан, Тобб Иқтисодиёт ва Технология университетининг профессори, доктор Хилми Демир, Хитит университети “Теология” факультети декани Юнус Ўзтурк, Кастамону университети Ихсан Ўғиз илмий-тадқиқот марказининг директори, доцент, доктор Мустафа Айкач, Муҳаммед Ихсан Ўғиз жамғармаси раисининг вакили, тадбиркор Мехмет Ихсан Ўғиз ва гуруҳ етакчиси, мазкур университет академиясининг бош таҳлилчиси,теолог-журналист Салтан Сайранули иштирок этишди.

– Туркистон қадимдан шарқ алломаларининг марказига айланган шаҳар. Шарқда диний марказлар ҳамда диний анъанага асосланиб таълим берадиган мактаблар шакллангани маълум. Биз “Туркистон” мактабини қайта жонлантиришни қўлга олмоғимиз даркор. Бу борада дин соҳасининг вакиллари ва маънавият йўналишининг фаолларига таянамиз. Эътиқод, анъанамизни тарғиб қилиб, миллийлигимизни таъминлашга хизмат қилувчи малакали мутахассисларга эҳтиёж сезамиз. Вилоятда 1100дан зиёд имом бўлиб, уларнинг аксарияти соҳани касбий ўзлаштирмаган. Дин даставвал илм ва теран мушоҳадани талаб этади. Шу боис минтақа раҳбари Дархан Сатибалдининг топшириғига мувофиқ дин соҳаси мутахассислари Давлат хизмати ишлари академиясида махсус курсда билим олишади. Бундан ташқари, “Нур-Муборак” университетида 100 имомнинг малакасини оширишни режалаштирдик. Айни дамда 47 нафар мутахассис илм олмоқда. Келгусида дин соҳаси ходимларининг  барчасини ўқитиш мақсадимиз, – деди Б. Тажибаев.

Тадбирда Муҳаммед Ихсан Ўғиз жамғармаси ҳомийлигида нашр этилган “Тақдир китоби”нинг тақдимоти ўтди. Ислом олимларининг тақдирга оид дунёқараши, тадқиқотлари ва мулоҳазалари жамланиб, баъзи оқимлар ва мазҳаблар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Туркистон вилоятининг бош имоми Ержан Сматули каби ёшларни ёт оқимга кириб кетишдан сақлайди, анъанавий динимиз аҳкомларига тўлиқ риоя этиш, китоб мутолаасига чорлаш, масалаларнинг сабаблари билан эмас, оқибатларига қарши курашиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

2023-06-23, 22:51 3787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.