26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Шарқ юлдузи'' журнали ижодкорлари туркистонда

Туркистон шаҳрида Ўзбекистоннинг “Шарқ юлдузи” журнали таҳририяти ходимлари ва муаллифлари билан ижодий учрашув ўтди, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматига таяниб.

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов таклифи ва ташаббуси билан ўтказилган учрашувда журнал бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф, адабиёт бўлими мудири, шоир Муҳаммад Исмоил, фаол муаллифлар Аҳмаджон Отажонов, Шокир Султонқулов, Шомирза Мадалиев, Эргаш Иметов, фан доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев, ёзувчи Аҳмад Нур, фан доктори Неъматулла Худойберганов, фан номзоди Фарҳод Шомуродов, хоразмлик ҳушовоз бахши Ферузбек Норматов иштирок этди.

Тадбирда ўзбек ва қозоқ халқлари аслида илдизи, ўзаги бир оға-ини эканлиги таъкидланди. “Шарқ юлдузи” журнали ижодкорлари билан Туркистон шаҳридаги олий ўқув юртлари, мактабларда ижодий учрашувлар ўтказиш борасида келишилди. Маънавий-маърифий тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

 

 

2023-10-03, 01:11 2693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.