26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият қуёши

Китоб – офтоб! Дарҳақиқат, инсон маънавиятини ёритгувчи, нур улашувчи – китобдир. Инсон учун ундан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқ. У одамдан ҳеч нарса талаб қилмай, камолотга элтадиган йўлни кўрсатади. Кўп ўқиган кишининг зеҳни ўткирлашади, у сўзга чечан бўлади. Мана шунинг учун ҳам китобни қуёшга менгзайдилар. 

Ал Хоразмий ўлим тўшагида эди. Ундан:

– Кўнглинг нимани хоҳлайди, иштаҳанг нимани тусамоқда? – деб сўраганларида, у: 

– Китоб юзига бир қарасам!– деган экан.

Буюк олим бу билан ўзини оламга танитган китобларига сўнгги бора миннатдорчилик изҳор этмоқчи бўлса, не ажаб? Буюк аждодларимиз, оламга донғи кетган донишмандларимиз юзлаб, ҳатто минглаб китобларни мутолаа қилганлар.

Биздан, умрингиз давомида нечта китоб ўқигансиз, деб сўрашса, жавоб беришга қийналамиз ёки ўқиган китобларимизни санасак, бармоқларимиз ортиб қолади. Китоб ёзиш, китоб ўқиш дегани эмас. Китоб ёзаётган киши ҳар бир нуқта ва вергулини, ҳар бир сўзни неча маротаба ўйлаб ёзади. Энг ачинарлиси, дунё ортидан чопаётганимиздан, китоб ўқишга вақтимиз йўқ. Фарзандларимиз эса биздан андаза олишмоқда. 7-, 8- синфда (балки ундан ҳам кичик) ўқийдиган фарзандларимиз қўлига смартфон бериб, интернетга улаяпмиз. Ахир бир ойлик интернет тўловига китоб сотиб олишга бўларди-ку! Ёки унинг пулига уйда 50-60 китобдан иборат кутубхона очиш мумкин-ку! Ўзимиз ҳар куни атиги бир соат вақтимизни фарзандларимизга китоб ўқиб беришга сарфласак, бу билан ёш авлодни китобга ошно қилган бўлармидик?!

Марҳум шоир Муҳаммад Юсуф хотираларининг бирида: “Бугун экранда биринчи маротаба “Ўткан кунлар” киноси кўрсатилади. Мен эса кинони кўришни хоҳламайман. “Ўткан кунлар” китобимни кўтариб, хонамга кираман. Бу китобни кўп ўқиганимдан муқоваси титилиб кетган. Ҳар бир сўзи ёд бўлиб кетган бўлса ҳам яна ва яна ўқийвераман. Экрандаги Кумуш ва Отабек менга керак эмас. Менинг ўзимнинг хаёлотимдаги Кумуш ва Отабегим бор”, деб ёзган эди. 

Ҳа, китоб ўқишнинг нашидаси мана шундай бўлади, азизлар! Тайёр нарсани интернетдан олиб, ялқовлашаётган фарзандларимизни китоб олами билан таништирайлик.

 

Сурат: UZA.uz сайтидан олинди.

Гулчеҳра КУНАРОВА, А. Жомий номли ўрта мактаб ўқитувчиси. Жетисай тумани., 2019-04-09, 11:43 852
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.