26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртини ўйлаган оқин

Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим, Халқаро “Алаш” мукофоти совриндори, “Парасат” ордени соҳибаси, таниқли шоира Ханбиби Есенқара қизи таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Мен онаман, шоираман юртин ўйлаган...” деб номланган адабий тадбир ўтди.

Учрашув аввалида шоиранинг қарийб ярим асрлик ижодига бағишланган матбуот анжумани уюштирилиб, унда асосий эътибор Х. Есенқара қизининг шоиралик фаолияти, шу жумладан, жорий йилда чоп этилган 10-жилдлик асарларига қаратилди. 

Ханбиби Есенқара қизи Сариоғоч туманининг Енкес овулида туғилган. Шимкент педагогика институтида таҳсил олиб, ёшлигидан шеър ёза бошлаган. Дастлаб турли муассасаларда ишлади: мактабда ўқитувчилик, туман газетасида мухбирлик қилди, сўнг давлат ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларни адо этди; вилоят маданият бошқармасини, вилоят филармонияси ҳамда сиёсий қатағон қурбонлари музейини бошқарди. Энг муҳими, қаерда меҳнат қилмасин, ҳалол ва тўғрисўз бўлди, фидойилик билан ишлади ва обрў-эътибор қозонди.

Унинг шеърларига басталанган “Алтинай”, “Нурикамал”, “Қадиша”, “Дўст изладим”, “Муҳаббат умрлари” каби қўшиқлар қозоқ миллий мусиқасининг олтин жамғармасидан муносиб ўрин эгаллаган.

Ёзувчи Мархабат Байғут ва ҳажвчи Кўпен Амирбек бошқарган даврадаги дастлабки табрик сўзи Шимкент шаҳри ҳокими Ерлан Айтахановга берилди.

Шаҳар раҳбари шоиранинг ижоди ва ҳаётига тўхталиб, унинг қозоқ поэзияси ривожига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. 

– Шоирлар доим қуёш каби инсонларга эзгулик нурини сочиб келганлар, – деди у. – Шу маънода Х. Есенқара қизининг адабиёт, жумладан, шеърият бўстонидаги изланишлари фидойиликнинг ёрқин тимсолидир. Ханбиби опа умрини шеърият билан боғлаб, ёрқин ҳаёт йўлини босиб ўтди, эндиликда у қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузига айланди. 

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеевнинг Ханбиби Есенқара қизига табригини Туркистон вилоят маданият бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Темирхан ўқиб, унинг номидан совға ва гул топширди.

Таниқли адабиётшунос олим, академик А. Айтали, Шимкент шаҳар маслаҳатининг бўлим мудири Х. Сарсенов, Парламент Сенати ва Мажлиси депутатлари Л. Сулейменова, Д. Минбай, А. Байменов, термачи А. Қалибекова ва бошқалар юбилярга дил сўзларини изҳор этиб, совға-саломлар тақдим этишди.

“Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррининг биринчи ўринбосари Азиз Саид шоира ижодини таърифлаб, Ханбиби опа биринчи галда она, қолаверса, шоира ва тарбиячи, қозоқ ва ўзбек ижодкорларининг ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда хизматлари беқиёс, шунинг учун ҳам ўзбекистонлик назм ихлосмандлари уни ўзларининг шоираси сифатида эътироф этишади, деди. 

Ўзбекистон Республикаси қозоқ миллий маданият маркази раиси С. Усенов икки қардош халқ ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамланганини таъкидлаб, Х. Есенқара қизига мустаҳкам соғлик ва ижодий парвозлар тилади.

“Турксой” Халқаро ташкилоти директори Д. Қасеинов номидан юбилярни табриклаган А. Турғинбеков шоиранинг кўксига Махтумқули номидаги олтин медални тақиб қўйди. 

Қ. Сатмухамбетова, Х. Шалабаева каби таниқли хонандалар ижросида шоира шеърларига басталанган “Алтинай”, “Дўст изладим” қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Тадбир якунида сўз олган Х. Есенқара қизи уни уюштириш ва ўтказишда ёрдам берган Шимкент шаҳар ва Туркистон вилоят ҳокимликларига, жамоатчиликка, учрашувга ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди. 

Тасвирда: тадбирдан лавҳа.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-12-10, 05:21 819
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.