26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали учрашув

Республика ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳам­­­жамияти раиси Икромжон Ҳо­шимжонов уч кунлик хизмат сафа­ри билан Тошкент шаҳрида бўлиб қайтди. 

Асосий мақсад  –  Р. Ўтар­ба­­­­евнинг пьесаларини саҳна­лаш­тирган театрлар иштирокида  2018 йили Тошкент шаҳрида халқаро фестиваль ўтказиш масаласини муҳокама этиш эди. 

Ўзбекистон театрларида  Ўтарбаевнинг асарлари саҳналаштирилади 

Қозоғистонлик таниқли ёзувчи, дра­матург, жамоат фидойиси, «Парасат» ордени соҳиби Рахимжан Ўтарбаевнинг асарлари бугунги кунга қадар деярли Қозоғистондаги кўпгина театр жамоа­лари, ЖҚВ ўзбек драма театри, Бо­бур номидаги Ўш вилоят академик  ўзбек мусиқали  драма театри ҳамда Бишкекдаги қирғиз театрларида бир неча бор саҳналаштирилган эди. 

Эндиликда Ўзбе­кистондаги театр жамоалари ҳам  унинг пьеса­ларини театр саҳнасига олиб чиқса, деган таклиф билан  И. Ҳошимжонов режиссёрлар С. Мелиев, М. Ази­мов ва театр ди­рек­торлари би­лан уч­рашди. Аввалига Ўз­бекистон Республикаси Ёзувчилар уюш­масининг ра­и­си Муҳаммад Али ҳамда Носир Фо­зилов, Меҳмонқул Исломқулов, Адҳамбек Алимбеков каби аъзолари, машҳур ёзувчи, шоирлар билан юзлашиб, ушбу масала юзасидан фикрларини ўр­ганди. Адабиёт вакиллари таклифни қўллаб-қувватлар экан, М. Исломқуловга Р. Ўтарбаевнинг 7та драма ва комедиясини ўзбек тилига таржима қилишни топширди. И. Ҳошимжонов Қозоғистоннинг Ўзбе­кистондаги элчихонаси Бош консули Н. Қасимов билан  учрашиб, икки халқ орасидаги ижобий ишлардан ҳам  воқиф бўлди.

Икки мамлакат ўртасида маданий ва маънавий алоқалар ривожланмоқда

Навбатдаги учрашув санъат соҳа­си вакиллари билан уюштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазир­лар маҳкамаси қошидаги чет  давлатлар билан миллатлараро тотувлик ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш қўмитаси раисининг муовини Камо­лид­дин Эшонхўжаев билан бўлган мулоқотда икки халқнинг бир­галикда адабий ва маданий чора-тадбирларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. 

Бу борада жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида «Мәң­гілік Елім менің» номли назмий антология китобининг тақдимоти ҳамда қозо­ғистонлик ёзувчи шоирлар билан ижодий кеча ташкиллаштириш, вилоят ўзбек драма театри жамоасининг  Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига гастрол  сафарини уюштириш кўзда тутилди. Камолиддин Нуриддин ўғ­ли марказ қошида ташкил этилган кутубхонага кирилл алифбосида чоп этилган адабий ва бадиий китоблардан беришини айтиб ўтди. Биз  жорий йил  8 сентябрь куни Шимкент шаҳридаги А. С. Пушкин номли кутубхонада ўтадиган М. Исломқуловнинг  “Одам бу дунёга ҳайратланиш учун келади” тўплами ва С. Дўсановнинг ўзбек тилида чоп этилган “Қашқир улиган тун” китоби тақдимотига таклиф этдик.

 «Ўзбеккино» давлат муассасасининг раҳбари ҳамюртимиз Иззат Саиджаб­боров ва таниқли режиссёр Сайфиддин Мелиевлар билан учрашув ўтказилиб, ЖҚВ ўзбек драма театри актерларининг малакасини ошириш бўйича маҳорат сабоқларини ташкиллаштириш масаласи кўрилди. 

 

Тотувлик ўзаро ҳурматдан бошланади

Самарали учрашувлардан сўнг И. Ҳошимжонов Тошкент шаҳридаги таниқли табиб Равшан Саъдуллаев ва Оҳангарон шаҳрида яшовчи устоз, кўп йиллар давомида шаҳар халқ таълими бўлимини бош­қарган  Аҳад  Давроновнинг 80 йиллик юбилейида иштирок этди. 

Тўй эгалари кифтига қозоқ миллий чопонини ёпиб, қозоғистонлик ўзбеклар номидан  эзгу тилакларини билдирди.

 

 

Муаттар ОЗОД қизи., 2017-08-21, 19:38 1080
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.