26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад ва қадамлар муштарак бўлганда...

Куни кеча Шимкент шаҳридаги Жумабек Ташенов номидаги университетда Қозоғистон Республикасининг ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви ўтди.

Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида ижтимоий тотувликни шакллантириш давлат тилининг мавқеини ошириш, уни халқлар дўстлигининг асосий воситаси сифатида ривожлантириш мақсадида «Дўстлик» ҳамжамияти ўзбек мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида “Давлат тилини билиш – бурчим!”, “Давлат тили – дўстлик риштаси” республика кўрик-танловларини ташкил этишмоқда. 

Жумабек Ташенов номидаги университетда жорий ўқув йилида очилган “Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси” ихтисослигига битирувчиларни жалб этиш мақсадида битирувчи синфлар ўртасида «Она тилим – жону дилим» республика кўрик-танлови натижалари ҳамда “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” шиори остида муҳим саналарни халқаро миқёсда нишонлаш каби эзгу мақсадларни кўзлаган йиғилиш ғоят мазмунли ва самарали бўлди.

Йиғилишда ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов, Туркистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси раиси 

Б. Нишонқулов, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Т. Нишонбоев, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Оқсоқоллар кенгаши раиси Б. Турдиқулов ва бошқалар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, маслаҳатлари, таклифларини билдирдилар. Мажлисда ўқитувчилар, ҳамжамият фаоллари, шунингдек, қўшни Жамбил вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси раисининг ўринбосари Абдураҳмон Зайниддинов ҳам иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. 

Йиғилишда тилга олинган масалалар юзасидан мазмунли суҳбат ўтказилди. Бугунги кунда “ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси тақчиллиги масаласи ўта долзарб эканлиги таъкидланди. Бу борада ўз фикр-мулоҳазалари билан Туркистон вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Б. Нишонқулов сўзга чиқиб, билимга чанқоқ ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.

Учрашувда Жумабек Ташенов номидаги университет ректори Қанат Сейтжанули дорилфунун ҳаёти билан яқиндан таништириб, Университет билан ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти, Шимкент шаҳридаги энг илғор таълим муассасаси – Ю. Сарёмий номидаги 107-сонли мактаб-лицейи (директори Баҳодир Нуралиев), Кентов шаҳри М. Қошғарий номидаги мактаб-лицейи ўртасида ўқув-тарбия ишлари бўйича директорнинг муовини Т. Маменов) ҳамкорлик Меморандумини имзолади. Икки тилли таълим жараёни орқали умумий ўрта таълим ва олий таълим ҳамкорлиги сари илк қадамлар ташланди!

Ҳамиша ягона мақсад сари эзгу ишларда якдил бўлайлик!

Шаҳло НОРАЛИЕВА, Ж. Ташенов номидаги университет Халқаро муносабатлар департаменти директори. ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг таълим соҳаси бўйича ўринбосари, таълим кенгаши раисаси., 2022-12-22, 02:26 1076
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.