26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баҳорги таътил яқин...

Учинчи чорак якунланишига саноқли кунлар қолди. Баҳорги таътил даври ўн бир кун, 2025 йил 21 мартдан 2025 йил 31 мартгача давом этади.

Маориф вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътил даврида бўш вақтларини самарали ўтказиш, уларнинг шахсий фазилатларини шакллантириш мақсадида “Интеграциялашган таълим” дастури доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 1-4, 5-9, 10-11-синф ўқувчилари учун ҳам қўлланма ишлаб чиқилган. Унда дам олиш кунлари Наврўзноманинг ўн кунлиги муносабати билан жамият ҳаётининг муҳим жиҳатлари: оилавий қадриятлар, маданият, миллий анъаналар, хайрия, спортга эътибор қаратилди. Мактабларда қатор маърифий, спорт, маданий ва ижодий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:

* театр фестиваллари ва томошалар;

* маҳорат дарслари;

* хавфсизлик дарслари;

* музейлар, фан марказлари ва тарихий обидаларга ўқув экскурсиялари;

* спорт ўйинлари;

* хайрия тадбирлари ва бошқа тадбирлар.

“Энг муҳими – болалар хавфсизлигини таъминлаш. Шу мақсадда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, мактаб интизомини сақлаш, кўчаларда болалар хавфсизлигини, уйда ёнғин хавфсизлигини, киберхавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидлаш жоизки, мазкур чора-тадбирлар услубий тавсия сифатида таълим ташкилотларига йўналтирилган.

Informburo.kz. маълумотлари асосида., 2025-03-12, 22:39 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.