26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламент мажлисининг пленар мажлисида иштирок этди

Давлат раҳбари Ҳукумат томонидан амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб, ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодиёти 3,2 фоизга ўсгани, халқ олдидаги ижтимоий мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилганини таъкидлади.

– Буларнинг барчасига ҳокимият тармоқларининг ҳамкорлиги туфайли эришилди. Ҳукумат ва Парламент бу ҳамкорликни мустаҳкамлаб, иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришга бор куч-ғайратини сафарбар қилиши керак.

Давлат раҳбари Парламент Мажлисининг очилишида аниқ вазифаларга тўхталиб, стратегик йўналишларни амалга оширишда Ҳукумат алоҳида эътибор қаратиши зарур бўлган масалаларга эътибор қаратди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев, биринчи навбатда, Ҳукуматга барқарор иқтисодий ўсишни йилига камида 4 фоизга таъминлаш вазифасини топширди.

– Иқтисодий тараққиёт тизимини тубдан ўзгартиришимиз керак. Бунинг учун ранг-баранглаштирини тизимли равишда амалга ошириш ва бозор тамойилларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Мақсадимиз юқори технологияли, ўзини тўлиқ таъминлайдиган ва рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишдир. Мамлакатнинг асосий минтақавий сармоя маркази сифатидаги ролини кучайтириш зарур. Ўтган йили бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ҳукумат иқтисодий эркинликларни янада кенгайтириш ва бозор жараёнларига давлат таъсири даражасини пасайтириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар кўриши керак. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизни институционал ривожлантириш, турли ички ва ташқи синовларга бардош бериш имконини беради, деди Президентимиз.

Президент иккинчи муҳим масала сифатида инфляция назоратини таъкидлади.

– Бу йил уни камида икки баравар қисқартириш керак. Аввало, озиқ-овқат нархларини тартибга солиш жуда муҳимдир. Шу боис агросаноат мажмуаси ва савдони ривожлантириш асосий устувор йўналишлардан биридир. Имкон қадар ички бозорни ўз маҳсулотимиз билан таъминлаш зарур. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори ва қўшимча қийматини ҳам ошириш зарур, деди Юртбошимиз.

Қасим-Жўмарт Тўқаев инфратузилмани ривожлантириш, минтақавий сиёсатни ислоҳ қилиш ва одам капитали сифатини изчил ва тизимли равишда ошириш, давлат девони фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва замонавийлаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратди.

Akorda.kz, 2023-03-31, 03:18 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.