26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари ''Тоза Қозоғистон'' экологик фестивалида маъруза қилди

 Президент ўз нутқида фестивалнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

– Бир йил муқаддам барчамиз “Тоза Қозоғистон” лойиҳасини бошлаган эдик. Ушбу умуммиллий тадбирнинг биринчи куниданоқ фаол иштирок этиб келаётган барча қозоғистонликларга самимий миннатдорчилик билдираман. Иштирокчилар орасида серғайрат ва иқтидорли ёшлар борлигини кўриш қувонарлидир. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида жамият фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдасиз. Бу барча учун ибрат. Давлат раҳбари сифатида мен сизни доим қўллаб-қувватлайман! – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари тарғиботнинг аҳамиятига тўхталар экан, руҳ, тана ва атроф-муҳит тозалигини сақлаш инсоннинг ички маданиятини ифодаловчи кўзгу эканини таъкидлади. 

– Тозалик ҳар бир инсондан, ҳар бир хонадондан, ҳар бир кўчадан ва ҳар бир шаҳардан бошланиши керак. “Тоза Қозоғистон” тадбири бир марталик бўлмаслиги керак, у барчамизнинг ҳаёт тарзимизга айланиши даркор. Табиатни муҳофаза қилиш ғояси ёшларни бирлаштиради. Сизнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларингиз туфайли ушбу фойдали ташаббус кенг кўламли ҳаракатга айланди. Ягона мақсад йўлида бирлашиш дегани мана шу, – деди Президент.

Қ. Тўқаев ўз маърузасида кўнгиллилар фаолиятига юксак баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, кўнгиллилар ўз мамлакатининг ҳақиқий ватанпарварларидир. Давлат раҳбари, шунингдек, саноат корхоналари, тадбиркорлар экологик вазиятни яхшилашга ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Тадбир “Тоза Қозоғистон” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, миллионлаб тонна чиқинди чиқарилиб, кўчатлар экилди. “Умумқозоғистон дарахт экиш куни” тадбири ажойиб анъанага айланиб бормоқда.

– Мазкур тадбир доирасида сўнгги уч кун ичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қарийб 4,5 миллион туп кўчат ўтқазилди. Атрофимизни тартибга келтириш, кўчатлар экиш орқали биз бадастир ва соғлом муҳит яратамиз. Ҳовли ва кўчаларимиз, боғ ва майдонларимиз қандай ҳолатда бўлиши фақат ўзимизга боғлиқ. Тозалик ва тартиб ҳаёт сифатининг асосий кўрсаткичларидандир, – деди у. 

Президент ҳар бир фуқаро, айниқса, ёш авлод қалбида табиатга эҳтиёткорона муносабат, тозалик маданиятини сингдириш зарурлигини таъкидлади.

– Масалан, ахлатни саралаш, сув ва электр энергиясини тежаш муҳим, жамоат жойларига чиқинди ташлаб бўлмайди. Бу жамиятимиздаги хатти-ҳаракатлар меъёрига айланиши керак. Экологик таълимга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу “Тоза Қозоғистон” умуммиллий акциясининг асосий йўналишларидан биридир. Эндиликда атроф-муҳитга масъулият билан ёндашиб, ғамхўрлик қилаётганлар сони ортиб бораётгани сезилмоқда. Фуқароларимиз онгли равишда экологик турмуш тарзини танламоқда. Бунинг учун раҳмат! Жамиятда янги экологик маданият шаклланмоқда. Бутун халқнинг тафаккури ўзгара бошлади. Буни ёшлар чуқур англайди, – деди Президент.

– Қозоғистондан бошқа ватанимиз йўқ. Интизом ва ​​озодаликни бизнинг ўрнимизга юртимизга ҳеч ким келтира омайди. Тозаликка риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Сўнгги йилларда мамлакатда туб ўзгаришлар рўй берди. Адолатли давлат барпо этиш учун қонун ва интизомни таъминлашимиз керак. Биз, биринчи навбатда, ёш авлод учун, сизлар учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни давом эттирмоқдамиз. Ишончим комилки, ёшларнинг келажаги порлоқ. Мен сизга чин дилдан ишонаман ва сиздан умидларим катта! Ишончим комилки, ватанпарвар, билимдон ва меҳнатсевар ёшлар туфайли Қозоғистон адолатли, тоза, хавфсиз ва обод илғор давлатга айланади. Сизга муваффақиятлар тилайман! – дея хулоса қилди Президент.

Фестивал якунида “Тоза Қозоғистон” акциясида фаол иштирок этиб, жамиятда тозалик маданиятини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшган бир гуруҳ қозоғистонлик ёшларни тақдирлаш маросими ўтди.

Сўнг Президентга “Тоза Қозоғистон” экологик фестивалига бағишланган саноат корхоналари лойиҳалари, экологик тадбирлар, мактаблардаги экологик ташаббуслар, шунингдек, болаларнинг экологик мавзудаги ижодий ишларига оид бўлимларни ўз ичига олган кўргазма намойиш этилди.

2025-04-24, 22:27 122
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.