26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк жасоратга таъзим!

Туркистон шаҳрида 7-май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9-май – Ғалаба байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтди. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев йиғилганларни ҳар йили кетма-кет нишонланадиган байрамлар билан табриклаб, ушбу қутлуғ кунларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

– Сизларни 7-май – Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни билан чин қалбимдан табриклайман! Байрам куни биз Иккинчи жаҳон урушида Ватанимизни ҳимоя қилган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ғалабага ҳисса қўшган ҳар бир фахрийдан қарздормиз! Қуролли кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчиларимизга ҳам эҳтиром кўрсатилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Амангелдиулининг ташаббуси билан вилоятда ватанпарварлик, ҳарбий соҳага қизиқиш уйғотиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигитнинг фуқаронинг бурчидир. Мард ва жасур аскарларимиз Ватанга шараф билан хизмат қилмоқда. Инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш – Иккинчи жаҳон уруши фронтида мард ота ва опа-сингилларимиз жасорат намунаси кўрсатди. Қозоғистондан 500дан зиёд Совет Иттифоқи қаҳрамони чиқди. Туркистон ўлкасидан минглаб фуқаролар фронтда жасорат кўрсатдилар. Миллионлаб оналар ўғил-қизларидан айрилди, минглаб болалар етим қолди. Ёш боладан қаригача Ғалабани яқинлаштиришга ҳисса қўшди. Шунинг учун бу тарихни унутишга ҳаққимиз йўқ. Муҳтарам фахрийларимиз олдида таъзим бажо айлаймиз, уларни ҳурмат қиламиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман! – деди Бейсен Даулетули ва бир гуруҳ фуқароларни тақдирлади.

Туркистон вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Жандўс Кудербаев ҳам жамоатчиликни табриклади ва ёшларни Ватан ҳимоясига, ҳарбий хизматга чорлади.

Байрам кечасида юртни ватанпарварликка чорловчи куй-қўшиқлар янгради. Дастлаб “Ватаним” қўшиғи янгради, “Олға, қозоқ йигитлари” қўшиғи ҳам йиғилганларни ҳаяжонга солди. Байрамни вилоят ва республикамизнинг машҳур хонандалари очди.

Айни пайтда вилоятда 4438 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ва уларга тенглаштирилган фахрийлар бор. Улар орасида 14 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ҳаёт. Энг кекса фахриймиз 102 ёшда. Буюк Ғалаба байрами муносабати билан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун туман ва шаҳар бюджетларидан 175,5 млн. тенге ажратилиб, фахрийларга берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-09, 02:38 816
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.