26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодий ҳамкорлик янги босқичда

ҚР Бош вазири Тошкентда Ўзбекистон Президенти билан учрашди

Тошкентда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви ўтди.

Алихан Смаилов Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг самимий саломини етказди ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ишонч ва ўзаро англашувга асосланган стратегик шерикликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Хусусан, олий даражадаги сўнгги музокаралар натижасида эришилган келишувлар ижроси икки давлат ҳукуматларининг алоҳида назоратида.

Шу билан бирга, Бош вазир икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ХХ мажлиси якунлари ҳақида маълумот берди, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, экология, транзит-транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзаро савдода товар номенклатурасини кенгайтириш, янги сармоя ва кооперация лойиҳаларини ишга тушириш юзасидан келишувларга эришилди.

Қозоғистон – Ўзбекистон чегарасида икки давлат ўртасида саноат соҳасида самарали ҳамкорлик қилишга туртки бўладиган «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини қуриш муҳимлиги таъкидланди.

– Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар. Иқтисодиётларимиз рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради. Ўзаро савдо ортмоқда. Жорий йилда товар айирбошлаш рекорд даража – 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Автомобилда ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажмлари ошмоқда. Авиақатновлар тўлиқ қайта тикланди, янги йўналишлар очилмоқда. Етакчи корхоналаримиз кооперацияни муваффақиятли кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида қўшма корхона ва лойиҳалар сони 6 бараварга ошди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, бунда мамлакатларимиз ҳудудлари ва тадбиркорлари ўртасидаги бевосита алоқалар муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунларига кўра, икки давлат ҳукуматлари давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида фаол ишларни давом эттиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

Рrimeminister.kz, 2023-05-11, 01:46 619
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.