26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчманчилар ўйини ғолибларни аниқлади

Тўлебий туманида миллий спортнинг 7 тури бўйича “Кўчманчилар ўйини” якунланди. Анъанавий тарзда учинчи бор ташкил этилган тадбир Тўлебий Алибекули таваллудининг 360 йиллигига бағишланди. Ленгердаги Тўлебий истироҳат боғида ўтказилган танловда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев иштирок этди. У барча вилоят ва шаҳарлардан келган ёш спортчиларга муваффақиятлар тилади.

– Бутун дунёда, жумладан, туркий мамлакатларда кўчманчилар спортини оммалаштириш лойиҳаси шакллантирилди ва изчил давом эттирилмоқда. 2024 йилда Астана шаҳрида V Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш режалаштирилган. Минтақавий миқёсдаги бундай мусобақаларни келажакдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик майдони сифатида қабул қилиш керак. Бу танлов орқали халқимизнинг тарихи, урф-одатлари, Буюк Дашт анъаналарини тарғиб қилишимиз мумкин. Биз бу ташаббуснинг ҳаётийлигини таъминлаб, уни ҳар йили такомиллаштирамиз. Бугун табиат қўйнида, Тўлебий диёрида ҳақиқий кўчманчиларнинг ўйини, санъати намоён этилмоқда. Кўчманчилар ўйинлари Тўлебий туманининг бренди, яъни, тимсолига айланиши керак. Вилоят тадбирларини республика босқичига қадар давом эттиришда туман аҳли, юртдошларимиз ҳам муносиб иштирок этишига ишончимиз комил, – деди Бейсен Даулетули миллий руҳни юксалтирувчи мусобақанинг аҳамиятига тўхталар экан.

“Кўчманчилар ўйини”да қозоқ миллий ўйинларининг от устида камондан ўқ отиш, танга илиш, ҳўкиз кўтариш, ағдаришмоқ, тўғизқумалоқ, қозоқ кураши, арқон тортиш каби 7 турига устувор аҳамият қаратилди. Миллий спорт тадбирида 160 нафар иштирокчидан иборат жами 16 жамоа ўзаро куч синашди.

 Ғолибларни вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, туман ҳокими Тўлеген Телғараев, туман маслаҳати котиби Нурлан Қўйбағаров тақдирлашди. 1-ўрин Сариоғоч тумани спортчиларига, 2-ўрин эса Байдибек тумани ёшларига, 3-ўрин эса Тўлебий тумани иштирокчиларига насиб этди. 1-ўрин учун мукофот – 300 минг тенге, 2-ўрин – 200 минг тенге, 3-ўрин – 150 минг тенге, кубок ва дипломлар топширилди. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи жамоага 50 минг тенгедан пул мукофотлари тарқатилди.

Шунингдек, “Кўчманчилар ўйинлари”га махсус миллий либосларда келган Ўтрор, Саврон туманлари ва Арис шаҳри жамоаларига ҳам пул мукофоти топширилди. Шу тариқа миллий либосларнинг энг сара намуналарини тақдим этган жамоалар муносиб тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, танловни ўтказишда Тўлебий тумани ҳокимлиги ва туман “Ёшлар имконият маркази” етакчилик қилди.

Ташкилотчилар “Кўчманчилар ўйини” анъанавий тарзда давом эттирилишини маълум қилишди. Қолаверса, келаси йили соврин жамғармасини кўпайтириш режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўтган йили Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКО номоддий-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича энг яхши амалиётлар рўйхатига киритилди. Бу оддий мақом эмас, балки туркий халқлар учун дунёвийлашув шароитида ўз тарихий қадриятларини сақлаш имконияти ҳамдир. Мутахассисларнинг айтишича, кўчманчилар мусобақаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилишининг сабаби, дунё халқларида кўчманчилик этноспорт анъаналарига қизиқиш уйғотганидадир.

Б. ДЎСМАТОВА, 2023-05-15, 23:45 1944
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.