26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон — Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичи

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Хитой Халқ Республикасига ташрифи чоғида CCTV давлат телеканалига мусоҳаба берди

– Сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистонда барқарор сиёсий муҳит кузатилмоқда, барча йўналишларда жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, иқтисодий тараққиёт суръатлари тобора ортиб бормоқда, бунинг натижасида халқнинг ҳаёт даражаси муттасил ошмоқда, давлат қурилиши соҳасида муваффақиятлар қўлга киритилиб, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори юксалмоқда. Қозоғистоннинг яхши қўшниси, ишончли ҳамкори ва яқин дўсти сифатида Хитой томони буларнинг барчасидан ғоят мамнун бўлмоқда. Адолатли мамлакат – Янги Қозоғистонни барпо этмоқчи эканлигингизни кўп бора айтгансиз. Мамлакатни бошқариш тамойилингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Умуман, Қозоғистонни қайси йўналишда ривожлантиришни истайсиз?

– Мамлакатимиз Евроосиё қитъасида кечаётган жараёнларнинг марказида бўлишини истайман. Қозоғистон дунёнинг бу қисмида савдо йўллари ва халқаро муносабатларни тартибга солишда жуда муҳим аҳамият касб этади. Ишонаманки, Қозоғистоннинг истиқболи порлоқ бўлади. Шунинг учун ҳам мен ўз мамлакатимни иқтисодий жиҳатдан тараққий этган ва илғор давлатлар қаторига қўшиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан.

Қозоғистон шундай ташқи сиёсат юритса, муваффақиятга эришади. Биз тинчлик тарафдоримиз, барча мамлакатлар билан самарали дўстона муносабатлар ўрнатишимиз тарихий тақдиримизга битилган. Биз, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан дўстлигимизни юксак қадрлаймиз. Шулар қаторида Хитой жуда муҳим ўрин эгаллайди.

– Энди суҳбатимизни Хитой ва Қозоғистон муносабатлари масаласига қаратсак. Икки томон ҳам муносабатларни барқарор ва кенг қамровли стратегик шериклик деб таърифлайди. Аслида, бу Хитой ташқи сиёсатидаги ўзига хос жараён. Ушбу атаманинг шаклланишига Сиз ҳисса қўшганингизни биламиз. Умуман, Қозоғистоннинг ҳозирги ташқи сиёсатида Хитойнинг ўрни қандай?

– Хитой ташқи сиёсатимизда жуда муҳим ўрин эгаллайди. 2019 йил сентябрь ойида мен Хитойга давлат ташрифи билан бордим. ХХР раиси Си Цзиньпин билан самарали музокаралар ўтказдик. Халқларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро манфаатли сиёсат олиб боришга келишиб олдик. Шундай экан, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва абадий дўстликни мустаҳкамлашимиз керак. Бу қозоқ халқи манфаатларига, аниқроғи, узоқ муддатли манфаатларига тўлиқ мос келади. Мен бу сиёсатга содиқ қолиш ниятидаман. Шубҳасиз, яқин қўшнимиз Хитой билан стратегик шериклик муҳим аҳамиятга эга.

– Хитой ва Марказий Осиё давлатлари бир-бирига яқинлашиб боряпти, деган фикрлар мавжуд. Бу ҳақда нима дейсиз? Бундай геосиёсий мувозанатда мамлакатларнинг яқинлашишидан хавотирда бўлганлар ҳам бор.

– Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Чунки мақсадимиз муштарак. Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринда туради. Шундай экан, Хитойнинг алоҳида ўрнини эътироф этишимиз лозим ва биз сизнинг мамлакатингиз билан яхши муносабатда бўлиб қоламиз. Мен Қозоғистон – Хитой муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдаман, Сиз билан ўртамиздаги самимий ишчан муносабат ва дўстликни юксак қадрлайман. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яқинда Циндао шаҳрида ўтган саммити доирасида биз самарали учрашув ўтказдик, қатор муҳим келишувларга эришдик, уларнинг барчаси Хитой ва Қозоғистон муносабатлари ривожига янги ҳаракатлантирувчи куч бағишлади. Қозоғистон – Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини иккала мамлакат халқлари равнақи ва фаровонлиги йўлида ривожлантиришда янги натижаларга эришиш учун Хитой раҳбари билан биргаликда саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрман.

– Умуман олганда, келажакда икки томонлама иқтисодий алоқаларни қандай ривожлантиришни хоҳлайсиз?

– Иқтисодий ҳамкорлик соҳасида улкан натижаларга эришдик. Лекин биз янада олдинга интилишимиз керак. Шу боис Хитой тамаддуни бешиги бўлмиш Сиань шаҳрига бўлажак сафаримдан умидим катта. Бизга янги келишувлар муҳимдир. Чунки бир жойда туриб, натижани кутмаслигимиз керак. Жорий мураккаб даврда иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишимиз керак. Икки давлат ёшлари ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни ривожлантириш ниятидаман. Ёш авлод бир-бирини яхши билишлари керак.

– Ўтган йил январь ойида видеомулоқот шаклида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити ўтган эди. Ўшанда февраль ойида Марказий Осиёнинг тўртта давлати раҳбарлари билан биргаликда Пекинда Қишки Олимпиада ўйинларининг очилишида иштирок этдингиз. «Хитой – Марказий Осиё» саммити жорий йилнинг май ойида ўтади. Хитой ва Марказий Осиё нафақат иқтисодий, балки стратегик жиҳатдан ҳам яқинлашиб бормоқда, деб ҳисоблайсизми? Хусусан, «Хитой – Марказий Осиё» биринчи саммитидан қандай натижалар кутяпсиз?

– Умид қиламанки, Сиань саммити самарали бўлади. Хитой минтақамизда, яъни Марказий Осиёда жуда муҳим аҳамият касб этади. Бундай бўлиши табиий. Ўйлайманки, Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасбларим Хитой билан муносабатлар биз учун фойдали эканлигини инкор этмайди. Биз ушбу ҳамкорликни ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга соламиз.

– Бугунги кунда долзарб масала бўлган Тайвань ҳақида фикрингизни билишни хоҳлардик. Дарҳақиқат, Сиз яқинда ҳудудий яхлитликни сақлаш бутун мамлакат учун муҳим эканлигини айтдингиз. Умуман олганда, Сиз бу фикрни бир неча бор такрорлагансиз. Сиз яқинда Тайвань мустақиллигини тан олиш ғоясини рад этдингиз. Ушбу масалага эътибор қаратсангиз...

– Умуман олганда, бутун дунё бу масалани аниқ тушуниши керак, деб ҳисоблаймиз. Иккита Хитой бўлмаслиги керак. Тайвань Хитойнинг бир қисмидир. Шунинг учун БМТ Низомида белгиланган барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилига қатъий риоя қилиш керак. Бу тамойил ШҲТ Низоми ва Декларациясига ҳам киритилган. Шунинг учун яна такрор айтаман, биз учун Тайвань Хитойнинг бир қисмидир. Бу аниқ. Биз бунга шубҳа қилмаймиз.

– Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти дунёвий аҳамияти ортиб бораётган минтақавий ташкилотлардан биридир. Бу йил ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтади. Ўзгарувчан геосиёсий маконда ташкилотнинг ўрнини қандай баҳолайсиз? Қозоғистоннинг раислиги ташкилотга нима беради?

– Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти истиқболли халқаро ташкилот эканлигини исботлади. Бунда Хитойнинг хизмати беқиёс. ШҲТ ўз фаолиятини 1996 йилда Шанхайда бошлаган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири сифатида ташкилотнинг очилиш маросимида иштирок этдим. Яъни, ШҲТ ташкил топганидан буён унинг фаолиятида иштирок этганимдан фахрланаман. Албатта, Қозоғистон ушбу ташкилотнинг бўлажак раиси ва ушбу ташкилотга аъзо давлатлар саммити ташкилотчиси сифатида ШҲТ салоҳиятини ошириш учун барча имкониятларни ишга солади. Юқорида айтганимдек, бу ташкилот дунёда жуда машҳур ва нуфузли ҳисобланади.

Тарихда беқиёс аҳамият касб этган, давлатлар ва қитъалар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини кенг йўлга қўйишга хизмат қилган, шунингдек, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа тамаддунлараро мулоқот учун муҳим замин яратган машҳур “Буюк Ипак йўли”нинг замонавий кўринишда қайта тикланиши деб баҳоланаётган “Бир белбоғ – бир йўл” лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва сармоя соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, таълим, маданият каби соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Умуман олганда, Қозоғистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ниҳоятда самарали давлат ташрифи, ушбу мамлакат ҳукумати ва ишбилармон доиралари билан олиб борилган мулоқотлар ва имзоланган икки давлат ўртасидаги расмий ҳужжатлар, кенг кўламли фикр алмашинувлар келажакда икки мамлакат ўртасида узоқни кўзлаб олиб борилаётган ўзаро ишончли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга, пировардида эса минтақамизда ва курраи заминимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.                       

 

24.kz, 2023-05-15, 23:47 604
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.