26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳон чемпионати совриндорлари Президент қабулида

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари – Санжар Ташкенбай, Махмуд Сабирхан, Асланбек Шимбергенов, Нурбек Ўралбай ва кумуш медаль совриндори Дулат Бекбауовни, шунингдек, бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини қабул қилди.

Давлат раҳбари спортчиларни жаҳон чемпионатидаги ёрқин ғалабаси билан табриклаб, бу бутун мамлакат учун муҳим воқеа эканини таъкидлади.

– Жаҳон мусобақаларида тўртта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритиш – улкан ютуқ. Қозоқ ўғлонлари жаҳон чемпиони бўлиб, юрт мавқеини кўтарди. Фурсатдан фойдаланиб, барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг овози узоқ Тошкентдан ҳам яққол эшитилди. Бундай самимий қўллаб-қувватлаш спортчиларимизга ўзгача руҳ бағишлагани, шубҳасиз. Спорт мусобақасини бутун халқ томоша қилди, сизларга омад тилади, десак муболаға бўлмайди. Финалдаги барча жангларни томоша қилдим. Йигитларимиз юрт шарафини ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратини ишга солди. Мовий байроғимиз сарбаланд бўлиб, мадҳиямиз садоси билан халқимизнинг руҳи кўтарилди. Бу миллатнинг олижаноб руҳи ва ватанпарварлигидир! Чунки спортчиларимизнинг ҳар бир ғалабаси элни руҳлантириб, халқимизда фахр ва ғурур туйғуларини уйғотади. Дарҳақиқат, ўтган якшанба қозоқ бокси тарихида унутилмас кун бўлди. Океанортида эса Жанибек Алимханули ўз унвонини шараф билан ҳимоя қилди. Унинг ғалабали серияси Тошкентда давом этди. Буларнинг барчаси қозоғистонликларни хушнуд қилди, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон спорти янги босқичга кўтарилаётганига эътибор қаратди.

– Шаҳматчи Бибисара Асаубаева блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Теннисчи Елена Рибакина нуфузли турнирларда кетма-кет бир неча бор ғалаба қозонди. Курашчиларимиз, жумладан, қизларимиз Осиё чемпионатида 7та олтин медални қўлга киритди. Нурғиса Адилетули оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди. Футбол ва хоккейчиларимиз яхши натижалар кўрсатмоқда. Албатта, спортда ютуқ ва мағлубият бўлади. Шунга қарамай, спортчиларимиз юксак марраларни забт этишмоқда. Бунда мураббийлар ва бошқа спорт соҳаси мутахассисларининг ҳиссаси улкан экани аниқ. Барчангизга самимий миннатдорчилик билдираман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент мамлакатда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.

Давлат раҳбари ўз сўзини якунлар экан, спортчиларга муваффақият тилади ва улар бўлажак йирик мусобақаларда юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирди. Шунингдек, Қозоғистон бокс федерацияси раҳбарияти, спортчилар ва мураббийларга Қозоғистон Республикаси Президентининг ташаккурномалари ва фахрий ёрлиқларини топширди.       

Akorda.kz., 2023-05-18, 02:27 1952
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.