26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ – эл бешиги

– Маълумки, тарғибот-ташвиқот даврида вилоят маслаҳати депутати сифатида аҳоли билан тез-тез учрашиб, таклифларини тинглаб келмоқдаман. 

Ҳар бир таклиф, ҳар бир мурожаат мен учун муҳим ва уларни имкон қадар ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Ана шундай учрашувлардан бирида сайловчилардан бири қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, маданиятни юксалтириш учун йирик маблағ ажратилаётгани, қишлоқларда мактаблар, шифохоналар, маданият марказлари ва бошқа ижтимоий иншоотлар қурилаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини айтди. Лекин шунга қарамай, қишлоқда ишсизлик кўп, ёшларга ғамхўрлик ўз даражасида эмас. Шунинг учун қишлоқ ёшлари шаҳарга кетишмоқда, – деди у. – Биз қишлоқ ёшларининг долзарб муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқмоқдамиз. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш юзасидан кенг қамровли ишларни амалга оширмоқдамиз.

Мамлакат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули ўз сўзида “Мен қишлоқларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишни топширдим. Бу менинг Президентлик ваколатим бошланганидан кейинги биринчи Фармоним. Келгуси йил қишлоқ аҳолисининг фаровонлиги ва ҳаёт сифатини оширишга бағишланади. Концепцияни ишлаб чиқишда мутахассислар, деҳқонлар ва маҳаллий ижтимоий фаолларни жалб қилиш керак. Қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишнинг мутлақо янги усуллари зарур”, деган эди. Жорий йилнинг ўзида “Ауыл аманаты” лойиҳасига 100 миллиард тенге ажратилди. 

Ҳа, яқин келажакда қишлоқ нафақат ривожланади, балки иқтисодиётимизнинг асосий таянчига айланади.

 

 

Сайдирасулхон ЭРАЛИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳати депутати, «AMANAT» партияси фракцияси аъзоси., 2023-05-29, 22:16 454
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.