26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий ҳамкорликнинг ёрқин уфқлари

Қасим-Жўмарт Тўқаев шайх Сурур ибн Муҳаммад ал Наҳайён билан учрашди

Давлат раҳбарининг Абу-Даби амирлиги вакили шайх Сурур бин Муҳаммад ал Наҳайён билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.

– Жорий йилнинг  бошида Амирликларга ташрифим ва мамлакат раҳбарияти билан ўтказган учрашувларимни илиқ туйғулар билан эслайман. Айниқса, эришилган келишувлар икки мамлакат халқлари фаровонлигига хизмат қилаётганидан мамнунман. Бирлашган Араб Амирликлари биз учун ислом оламидаги ишончли ва асосий стратегик ҳамкордир. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ бизни қўллаб-қувватлаб келаётган қардош давлат. Қозоқ халқи буни ҳеч қачон унутмайди. Биз Амирликларнинг мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини дўстлик ва яқин ҳамкорликнинг ёрқин тимсоли сифатида қабул қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятига миннатдорчилик билдираман ва Президент Шайх Муҳаммад ибн  Зоид ал Наҳайёнга самимий саломларимни йўллайман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Ўз навбатида, шайх Сурур бин Муҳаммад ал Наҳайён Қасим-Жўмарт Тўқаевга кўрсатилган шараф учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон ва БАА ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган муносабатларга эътибор қаратди. – Январь ойида БААга амалга оширган расмий ташрифингиз икки дўст давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муваффақиятли бўлди. Мамлакатингиз билан муносабатларимиз тарихи терандир. Бугунги кунда халқаро ва минтақавий шароитларга қарамай, кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб боряпти. Қўшма сармоявий лойиҳаларимизни амалга ошириш учун энг қулай шароитлар яратиб бераётганингиз учун Сизга ва Қозоғистон Ҳукуматига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – деди шайх Сурур ибн Муҳаммад ал Наҳайён.

Учрашувда икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. ҚР Президенти Амирлик компаниялари улкан имконият ва тажрибага эга эканини таъкидлаб, уларни қишлоқ хўжалиги, энергетика, нефть-кимё, тоғ-кон саноати, қурилиш, транспорт-логистика, молия, туризм каби соҳалардаги лойиҳаларда фаол иштирок этишни таклиф қилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари шайх Сурур ибн Муҳаммад ал Наҳайённи икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун I даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.

***

Бугунги кунда БАА молиявий-иқтисодий соҳадаги муваффақиятлари уларни изчиллик билан нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки халқаро миқёсда ҳам муҳим сиёсий иштирокчи сифатида танитмоқда. Мамлакат атроф минтақаларда қатор низоларни бартараф этишда муҳим ўрин  эгалламоқда ва инсонпарварлик  ёрдам кўрсатишга улкан ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Абу Даби мамлакат иқтисодиётини ранг-баранглаштириш ва унинг нефтга қарамлигини камайтириш борасида ажойиб натижаларга эришди.

Мамлакатимизнинг БААга қизиқиши қатор омилларга боғлиқ.

Биринчидан, сармоявий  ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Маълумки, Амирликлар нафақат ўзининг сармоявий жозибадорлиги билан, балки минтақанинг етакчи молиявий маркази сифатида ҳам танилган.

Иккинчидан, Марказий-Шарқий Осиёда транс-минтақавий транспорт-коммуникация лойиҳаларининг “Шарқ – Ғарб” йўналишида руёбга чиқарилиши доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг хар томонлама жадаллашуви учун катта истиқболлар очилмоқда.

Учинчидан, ҳар икки мамлакат сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун чексиз салоҳиятга эга. Ривожланган инфратузилма ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасига эга булган БАА дунёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили қарийб 3,5 миллион кишини ташкил этувчи сайёҳлик сафарлари ҳажми бўйича мамлакат минтақадаги етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Шу жиҳатдан бой маданий ва тарихий мероси, қулай иқлим шароити ва ички ривожланиши барқарор бўлган Қозоғистон Амирликлар аҳолиси учун энг аввало мамлакатга «зиёрат туризми» ни амалга ошириш имкониятига эга бўлган истиқболли сайёҳлик  манзилидир. 

Келишувларда кўзда тутилган режа ва мақсадларнинг самарали амалга оширилиши икки томонлама алоқаларни сезиларли даражада кучайтиришни назарда тутади. Бундай саъй-ҳаракатлардан мамлакатларимиз халқлари манфаатлари учун давлатлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотнинг мунтазамлигини ишонч билан кутишимиз мумкин.    

            

 

Akorda.kz., 2023-05-30, 03:53 540
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.