26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эсдаликлар жамланмоқда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича ҳудудий комиссия аъзоларини қабул қилиб, фикр алмашди. Бажарилаётган ишлар баён этилиб, режалар пухталанди.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш кунининг аҳамиятига тўхталиб, миллий бирликни сақлаш юксак аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўтмишда халқимиз кўп оғир замонларни бошдан кечирди. Мустақилликка биз узлуксиз кураш, минглаб қурбонлар эвазига эришдик. Шундай экан, биз шаҳид кетган ота-боболаримиз, очарчилик қурбонлари, тарихимизни унутмаслигимиз зарур. Туркистон шаҳрида ҳам сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларининг ёдгорлик мажмуасини очиш мақсадга мувофиқ. Сўнгги йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонларини оқлаш юзасидан залворли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада сизларнинг фаолиятингиз таҳсинга сазовор, – деди Дархан Сатибалди.

Мажлисда профессор Дўсай Кенжетай комиссия фаолияти, аниқланган маълумотлар ҳақида маълумот берди. Вилоят ҳокимига комиссия иши натижасида нашр этилган китоблар тортиқ қилинди. Журналист Мариям Абсаттар “Алаш зиёлиларининг сўнгги сўзи” китоби ҳақида маълумот берди. 

“Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий тарихининг давлат архиви” идораси раҳбари Гулнар Шардарбекова сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича ҳудудий комиссиянинг амалга оширган ишларига тўхталди. Унинг таъкидлашича, икки йилдан зиёд вақт оралиғида комиссия 9та йўналишда иш олиб борган. Натижада, Туркистон ҳудудидан сиёсий қувғинга учраб, ноҳақ жабрланган 5184 фуқаро тўғрисида маълумотлар аниқланиб, қонуний оқлашга тавсия қилинган. Улардан 3090 нафари бой-қулоқ сифатида айбланиб, мол-мулки мусодара қилинган. Бўстонлиқ қўзғолонида қатнашганлар тўғрисида ҳам маълумотлар тўпланган. Туман, шаҳарларда сиёсий қатағон қурбонлари ҳақида эсдаликлар жамланмоқда. 

Туркистон ўлкасида “Алаш” қўзғолони ва арбоблари, Сўзоқ, Бўстонлиқ қўзғолонлари, Шаян воқеасига алоқадор маълумотлар ҳам тадқиқ қилинмоқда. Олимларимиз Ўзбекистон, Тожикистон архивлари ва кутубхоналари, ҚР Президенти архивида иш олиб боришмоқда.

Вилоят ҳокими комиссия ташаббусларига муваффақият тилаб, учрашувда айтилган тавсиялар бўйича иш олиб борилиши зарурлигини таъкидлади. 

2023-06-03, 03:59 327
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.