26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қайрат'' мағлубиятга учради

Футболдан Қозоғистон премьер-лигасининг 12-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Вилоятимизнинг “Мақтаарал” жамоаси ушбу турда Қизилўрданинг “Қайсар” жамоаси меҳмони бўлди. Муросага бой ўтган учрашувда “Мақтаарал” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. 

Ўйиннинг 42-дақиқасида Рамазан Каримов мирзачўлликларни олдинга чиқарди. Майдон эгалари босим ўтказишларига қарамай, мақтааралликлар оқилона ҳимояланишди. 54-дақиқада Абдураҳмонов майдондан четлатилишига қарамай, “Мақтаарал” нафақат ҳисобни сақлаб қолди, балки, 97-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Секу Думбия қарши ҳужумда ҳисобни 2:0га етказди. 

Мазкур ғалабадан сўнг 9 очко жамғарган “Мақтаарал” жамоаси 13-ўринга кўтарилди. Аввалги турда “Қайрат”ни 3:1 ҳисобида ютган жамоанинг янги бош мураббийи Қайрат Нурдаулетовнинг қадами қутлуғ келди, дейиш мумкин. 

Ҳафта сўнггида биринчи лига жамоалари ҳам навбатдаги тур ўйинларини ўтказишди. Унда Туркистоннинг “Туран” жамоаси Шимкентда “Академия Оңтүстік” клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Арис” “Тараз”дан 1:3 ҳисобида ютилса, “Туркистан” клуби “Қиран”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2023-06-08, 01:16 1614
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.