26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тез ёрдам ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар

Туркистон вилоят ҳокими девонининг мажлисида соғликни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар, тез ёрдам хизматининг фаолияти муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди соғликни сақлаш соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш давом эттирилишини айтиб, бошқарма бошлиғи ва бош шифокорларга шу йўналишдаги тадбирларни кучайтиришни топширди.

– Туман ва шаҳарларда бўлганимизда тиббиёт соҳасида муаммолар кўплигига амин бўлдик. Айрим ҳудудларда тиббиёт муассасаларининг ҳолати қониқарсиз. Бундан ташқари, аҳолидан ҳам шикоят ва аризалар келиб тушмоқда. 1414 ягона алоқани қўллаб-қувватлаш маркази орқали 221та шикоят келган. Уларнинг аксарияти – Сариоғоч, Сайрам, Тулкибош ва Жетисай туманларидан. Шунингдек, 109 ягона алоқа маркази орқали тез ёрдам хизматига доир 25та қўнғироқ рўйхатга олинган. Уларнинг аксарияти тез ёрдам машиналарининг кечикишидан шикоят қилган. Муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилиш керак. Шифокорларнинг аҳоли билан мулоқотини яхшилаш, тиббиёт муассасаларини жиҳозлар билан таъминлашни жонлантириш зарур. Биз долзарб масалаларни мунтазам муҳокама қилиб, ёрдам беришга тайёрмиз, – деди Дархан Сатибалди. 

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Асхан Байдуалиевнинг айтишича, минтақадаги 2 миллиондан зиёд аҳолига 216та бригада тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатади, бу албатта оз. Вилоят тез тиббий ёрдам станциясининг 6та шаҳар, 17та туман бўлими мавжуд. Бекатларда санитария автомашиналарининг сони 190та.

Йиғилишда эски автомобилларни янгисига алмаштириш, мутахассис, шифокорлар тақчиллигини бартараф этиш, станцияларнинг техник базаларини янгилаш, 103 алоқа хизматини яхшилаш масалалари таҳлил қилиниб, таклифлар айтилди. 

2023-06-08, 01:20 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.