26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорлик янги босқичда

Вилоят ҳокими Хитой Бош Консули билан учрашди

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Хитой Халқ Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консули Цзян Вэй бошчилигидаги қўшни давлатлар вакиллари билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, инновациялар ва янги технологиялар, икки томонлама йирик лойиҳалар ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Вилоят ҳокими Туркистон вилояти делегациясининг яқинда Хитойга ташрифидан сўнг қатор шартномалар тузилганини таъкидлади. Бу борада янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Цзян Вэй Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланаётганини таъкидлади. Шу жумладан, Туркистон вилояти билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча таклифлар билан ўртоқлашди. Туркистонга илк ташрифидан олган таассуротлари билан ўртоқлашган Цзян Вэй хоним қадим ва навқирон шаҳарнинг қисқа вақт ичида ўзгариб, латиф шаҳарга айланганидан ҳайратда эканлигини яширмади.

– Туркистоннинг бугунги қиёфасини кўриб ҳайратда қолдим. Муҳташам бинолар ва янги иншоотлар жозибали уйғунлик касб этмоқда. Биз бу минтақа билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрмиз. Туркистон захираларга бой ҳудуд. Қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, инфратузилма, савдо ва сайёҳлик соҳаларига сармоя қиритиш мумкин. Бу икки томонлама ҳамкорликнинг бошланиши, холос, – деди Цзян Вэй. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ўз нутқида Туркистон вилоятининг Хитой билан чегарадош минтақаларининг халқаро транспорт йўлаги сифатида иқтисодий, сайёҳлик ва бошқа йўналишлардаги сармоявий имкониятларига тўхталди. 

Унинг айтишича, Қозоғистон томони ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор. Шу билан бирга, чуқур қайта ишлаш соҳасига сармоя киритишга чақирди.

Шунингдек, Туркистонда фаолиятини тўхтатган Golden Camel Group LTD томонидан бошланган туя сутини қадоқлаш лойиҳасига сармоя киритишни сўради. 

Хитойнинг бой тажрибасидан келиб чиқиб, Туркистон минтақасида маҳаллий тадбиркорлар кўмагида заводлар очиш режалаштирилган. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. Дархан Сатибалди Туркистон вилояти салоҳиятига алоҳида тўхталиб, тадбиркорликни ривожлантириш ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

– Вилоятимиз табиий конларга бой ва улкан салоҳиятга эга. Бизнинг энг муҳим бойлигимиз – халқимиз жуда меҳнаткаш. Туркистон бизнесга йўналтирилган минтақадир. Бизда 170 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес вакиллари меҳнат қилмоқда. Йилнинг ўн икки ойида ҳам қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш мумкин. 

Туризм соҳасини ривожлантириш Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан белгиланган асосий вазифалардан биридир. Бу борада сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш, жумладан, меҳмонхоналар ва сайёҳлик мажмуалари барпо этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Қозоғистон учун Хитой дунёдаги энг йирик иқтисодиётга кириш эшиги, Хитой учун эса мамлакатимиз ЕОИИ ҳамда Жануби-Шарқий Осиё, Кавказ ва Европа бозорларига тезкор логистика йўналишларини очади, – деди Дархан Сатибалди.

Яқин кунларда Туркистон вилоятининг туман ҳокимлари ва тадбиркорлик вакиллари Хитойга ташриф буюриб, тажриба алмашишади. Мақсад – Туркистон вилоятида маҳаллий тадбиркорлар кўмагида заводлар очиш. Одамларни иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш.

Учрашувда турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни чуқурлаштириш, Туркистон вилоятининг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш юзасидан фикр алмашдилар.

2023-06-08, 01:24 397
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.