26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик полвонларда – 9та медаль!

Астана шаҳрида самбодан ўтган Осиё ва Океан минтақаси чемпионатида вилоятнинг иқтидорли полвонлари ғолибликни қўлга киритиб, мухлисларни қувонтирди. Туркистонлик самбочилар жами 5 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритишди.

Жумладан, 64 килограмм вазн тоифасида Д. Давлатов жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 98 килограмм вазнда А. Темирбай кумуш медални қўлга киритди. +98 кг. вазнда эса С. Абдисамиули бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасида жанговар самбо бўйича беллашувда Ж. Пайз ва У. Одилова 50 килограмм вазнда олтин, Ғ. Қудасбек 59 килограмм вазнда кумуш медални қўлга киритди. Бундан ташқари, спорт самбосида 50 килограмм вазн тоифасида А. Ибрагимова ва 80 килограмм вазнда Н. Асанқизига тенг келадиган рақиб топилмади. Улар ғалаба чўққисини забт этиб, олтин медаль билан тақдирланишди. Ушбу мусобақада 72 килограмм вазн тоифасидаги А. Қидирали бронза медаль билан кифояланди.

Полвонларни мусобақага А. Халилаев, М. Бейсембаева, К. Пазилбеков, С. Ариғинбаев, Н. Танкеев, М. Бугинбаевлар тайёрлашган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-06-15, 00:20 1668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.