26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар спартакиадаси – янги шаклда

28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан анъанавий тарзда ўтказиладиган спартакиада бу гал Туркистон вилоятида янги шаклда уюштирилди. Қозоғистон Журналистлар уюшмасининг Туркистон вилоят филиали ташкилотчилиги, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг қўллаб-қувватлаши билан уюштирилган байрам тадбири Ўрдабоши туманидаги Арис дарёси бўйида, “Овул” дам олиш масканида ўтди.

Ҳамкасбларнинг ҳамжиҳатлигини намойиш этган мусобақада журналистлар тош кўтариш, қўл кураши, арқон тортиш, ошиқ отиш, ланка тепиш, қопда югуриш, чарм қўлқопда конфет очиш сингари қизиқарли мусобақа турлари ҳамда ошпазлик маҳоратлари бўйича беллашишди.

Спартакиаданинг очилиш тантанасида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев: “Аҳоли билан тиғиз алоқада ҳаққоний ахборот етказаётган ОАВ вакилларининг жамиятдаги ўрни муҳим аҳамиятга эга. Спорт мусобақаси муваффақиятли ўтсин. Кучлилар ғалаба қозонаверсин”, дея ҳаммага омад тилади. 

Жорий йилги мусобақанинг яна бир ўзгачалиги, унда фақат соҳада фаолият юритадиганлар қатнашди. Тош кўтаришдан “Рейтинг-Собкор” жамоаси аъзолари Диляра Иса ва Мақсут Айтжановга тенг келадигани бўлмади. М. Айтжанов 32 кг. тошни 60 марта кўтарса, Диляра 8 кг. тошни 40 марта кўтарди. “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Малика Элтоева қўл курашининг финал баҳсида Диляра Иса билан беллашиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Йигитлар ўртасидаги мусобақада Нурсултан Нарзилда (“Turkistan” медиа холдинг) 1-ўринни эгаллади. Дартс мусобақасида “Жанубий Қозоғистон” газетаси жамоасидан Мухтабар Усмонова олтин медалга сазовор бўлди. Йигитлар орасида Самат Сулей (Туркистан ТВ) 1-ўринни эгаллади. Ланка тепиш ва қопда югуришда “Turkistan” медиа холдинг, арқон тортиш ва чарм қўлқопда конфет очишда “Оntustik” телеканали ғалаба қозонди. Чарм қўлқопда конфет очиш беллашувида иштирок этган жамоамиз аъзолари – Хадиша Арсланова ва Одилжон Мўминжоновлар бронза медалига сазовор бўлишди. Ошиқ отиш мусобақасида «Жанубий Қозоғистон» жамоаси аъзолари Райимжон Алибоев ва Собиржон Исаматовларнинг олтин медални қўлга киритиши кўпчиликни лол қолдирди. Ошпазлик маҳорати беллашувида «Рейтинг-Собкор» жамоаси аъзоси Айзада Тўребек қизи биринчи ўринни эгаллади. Спорт ва санъат фестивалида “Туран БАҚ” жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди.

Байрам дастурхони бошида журналистлар санъат беллашувида иштирок этишди. Уни уюштиришга Ўрдабоши тумани ҳокимлиги беғараз ёрдам кўрсатди. “Ордабасы оттары” газетаси бош муҳаррири Ғалимжан Зиябеков, Қурманали Жилқибаев ва Мурат Махаловлар “Журналистлар” қўшиғини жўровозда ижро этишгани барчани қувонтирди. 

Санъат беллашувида “Темірқазық-Ой” газетаси бош муҳаррири Анар Сулеева дўмбира чалиб, қўшиқ айтса, Миллий телеканал мухбири Ғани Қалмаханов дўмбирада миллий куй ижро этди. “Жанубий Қозоғистон” газетасининг мухбири Майсара Сафарова “Туркистоним” қўшиғини қозоқ ва ўзбек тилларида ижро этганида журналистлар беихтиёр рақсга тушиб кетишди. Сурнайда Равшан Мутанов, барабанда Бобур Абдурашидовларнинг шўх мусиқалари давомли қарсаклар билан олқишланди. “Өнерлі ұжым” номинацияси “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетасига берилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2023-06-27, 04:20 1841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.