26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик давлат хизматчилари – республика спартакиадаси ғолиблари

Талдиқўрғон шаҳрида спортнинг 7 туридан маҳаллий ижро органлари ходимлари орасида республика спартакиадаси ўтмоқда. Беллашувда Туркистон вилоятининг давлат хизматчилари фаол иштирок этишди. Куни кеча ўтган беллашувда уч спорт туридан мукофотлар ўз соҳибларини топди.

Вилоят хуржунига илк бор жамоа ҳисобидан олтин медални стол тенниси усталари солишди. Туркистон вилоятининг давлат хизматчилари барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиби бўлишди. Вилоят шарафини ҳимоя қилган Давлат даромадлари департаментининг бош мутахассиси Дамир Абенов абжирлиги билан кўзга ташланди. Хотин-қизлар орасида Миллий статистика бюросининг етакчи мутахассиси Айдана Ўразбаева чемпион бўлди.

Қозоқ курашидан Туркистон вилоятининг полвони, Байдибек туман маданият, тилларни риворжлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг бош мутахассиси Қасимхан Тўленбай чемпионлик шоҳсупасидан жой олди. У 74 кг. вазнда рақибини мағлуб этди.

Туркистон вилояти бўйича Давлат даромадлари департаментининг аудит бошқармаси бош мутахассиси Лесхан Мейирбек 90 кг. вазнда бронза медалини қўлга киритса, умумжамоа ҳисобида Туркистон вилоятининг полвонлари учинчи ўринни эгаллашди.

Икки кун мобайнида кичик футбол, тўғизқумалоқ, бильярд ва волейболдан ғолиблар аниқланди. 

*** 

Туркистон вилояти жамоаси 131,5 балл билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Беллашувнинг финал мусобақаларида Ғарбий Қозоғистон вилояти жамоасини мағлуб этган волейболчиларимиз олтин медални қўлга киритишди. Шу тариқа, Ахан Есалиев етакчилигидаги жамоа ўтган йилги кумуш медални олтинга айлантирди. Жамоа аъзолари Е. Сирғабеков, И. Артиқов, Б. Ержанов, Т. Ауелбек, Г. Мусаева, У. Данишпанова, С. Игенбай, А. Сейдмухтар, Б. Ўразбай, Б. Саду, Б. Сапарбеков, С. Ерсултан ва А. Жумановлар ғалабага салмоқли ҳисса қўшдилар.

Бильярд мусобақасида Туркистон жамоаси кумуш медални қўлга киритди. С. Избасқанов, Д. Айтимбетов, Қ. Ендибай ва Е. Атемов каби аъзолардан иборат жамоага А. Қўйлибаев етакчилик қилди. Тўғизқумалоқдан якка баҳсда вилоят шарафини ҳимоя қилган Е. Ағабек бронза медали соҳиби бўлди.

Стол теннисидан ҳам олтин медаль қўлга киритилиб, қозоқча курашда учинчи ўрин эгалланди. Умумий ғалабага кичик футбол, ​​тўғизқумалоқ ва сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этган давлат хизматчилари ҳам залворли ҳисса қўшдилар.

Жамоани вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари ўринбосари Жазира Муслимова бошқарди. Давлат хизматчилари ушбу ғалабани вилоят ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишладилар.

2023-06-27, 04:22 1755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.