26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги спорт мажмуаси

Туркистон вилоятининг 5 йиллиги муносабати билан Тўлебий туманида “АЛМА-TAU” спорт мажмуасининг очилиш тантанаси ўтди. Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, янги спорт мажмуасининг очилиши билан табриклади.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизда спортнинг тараққиётига алоҳида эътибор қаратиб, уни давлатнинг устувор  соҳаларидан эканлигини таъкидлайди. Спорт жонкуяри Шинғис Абдиев ҳомийлигида  “АЛМА-TAU” спорт мажмуасини очяпмиз. Яқинда бокс бўйича Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатига тайёргарлик мақсадидаги ўқув-йиғин машқлари айнан шу ерда уюштирилган эди. Натижада спортчиларимиз 4та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида дунёнинг энг яхши иккинчи жамоасига айланди, – деди вилоят раҳбари.

24 гектар майдондаги замонавий спорт мажмуаси 5та залдан иборат. Мажмуада 234 одамга мўлжалланган меҳмонхона, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон, кичик футбол заллари мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда бокс, эркин ва юнон-рим кураши, самбо, каратэ, дзюдо мусобақалари ва таэквондо, стол тенниси ҳамда бадиий гимнастика билан шуғулланиш мумкин. Шунингдек, оғир атлетикачилар учун замонавий машқ заллари,  югуриш йўлакчалари бор.

Таъкидлаш жоиз, мажмуада 72та душ ва 443та кийим алмаштирадиган жиҳоз мавжуд. 100 ўринли мажлислар зали, тиббиёт пункти, уқалаш хоналари мижозлар хизматида. Шунингдек, ҳаммом, ҳовузлар ва 400 одамга мўлжалланган тантаналар саройи бор.

2023-06-27, 04:23 1745
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.