26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ИНШООТЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ

“AMANAT” партияси Туркистон вилояти филиалининг топшириғига биноан, партиянинг Сайрам туман филиали партиявий назорат комиссияси раиси Акмалжон Исоқов ва комиссия аъзолари, Сайрам туман маслаҳати раиси Шамхат Холмуродов, туман маслаҳати депутатлари, фракция аъзолари Б. Олимжонов, Ғ. Раимқулов, Е. Асқаров ва Туркистон вилояти “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири Ғ. Ирискелдиев Қорабулоқ, Кўлкент, Қутарис, Қорамурт қишлоқ округларида бўлиб, ижтимоий иншоотлар ва инфратузилма қурилишини ўрганиш бўйича тадқиқотларда иштирок этди.

Шу жумладан, Қорабулоқ қишлоғида С. Сейфуллин ва С. Раҳимов кўчаларидаги янги тўшалган асфальтнинг сифати билан танишди. У ерда асфальтлаш ишларида камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Шунингдек, Кўлкент қишлоғидаги 96-сонли мактаб, Қутарис қишлоғидаги Арис ва Авангард кўчалари, Қорамурт қишлоғидаги 6-сонли Киров номли мактаб ва қатор кўчаларда бўлган комиссия аъзолари ваколатли органларга таклифлар юборишди. Натижада тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари олинади. 

Келгусида мониторинг ишлари бошқа қишлоқларда ҳам давом эттирилади, барча иншоотлар доимий назоратга олинади.

 

 

 

Ғуломжон ИРИСКЕЛДИЕВ., 2023-09-23, 05:28 640
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.