26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшган жиноятчилик – жамият кушандаси

Вилоят ҳокимлиги қошидаги уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтди.

Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат агентлигининг вилоят департаменти раҳбари М. Тўлеубаев, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимлари видеоалоқа орқали иштирок этди.

Кун тартибида 6та масала муҳокама қилинган мажлисда минтақа раҳбари элга виждонан хизмат этишнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Ҳар бир муассаса раҳбари ўзи бошқарадиган жамоада уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишида тизимли ишлар юритиши лозим. Халқ манфаатига йўналтирилган ҳар қандай маблағ юрт фаровонлиги йўлида сарфланиши керак. Таълим ва бошқа соҳалардаги масалалар доимий назоратимизда, – деди вилоят ҳокими Д. Сатибалди.

Вилоят ҳудудида обикор ерларни 2020-2023 йилларда давлат эҳтиёжи учун ва махсус захирага олиш ҳаракатларига доир уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган ташқи таҳлил натижаси баён қилинди.

Бундан ташқари, ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг вилоят бўйича департаменти Огоҳлантириш бошқармаси раҳбари ўринбосари С. Асилбек вилоят таълим бошқармасининг 2020-2023 йиллар оралиғидаги натижаларга тўхталди. 

 Вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажараётган А. Садиқова соҳада учрайдиган уюшган жиноятчилик ҳолатларини камайтириш мақсадида Туркистон, Кентов шаҳарлари ва Тулкибош туманидаги ўрта таълим муассасаларида “Бұлтты бухгалтерия” дастури қалдирғоч лойиҳа сифатида жорий қилинишини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-26, 20:17 644
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.