26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минерал сув манбалари тадқиқ қилинади

Сариоғочда сиҳатгоҳлар жойлашган Кўктерак шаҳарчасидаги ноқонуний қурилишларга чек қўйилиб, шаҳарчани ривожлантиришнинг янги режаси ишлаб чиқилади. Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда мазкур масаладан ташқари сайёҳлик соҳасини ривожлантириш йўллари муҳокама қилиниб, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.  

Мажлисда вилоят Маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев сайёҳлар сонини кўпайтириш борасида ишлар юритилиб, таклифлар ўрганилаётганини маълум қилди. Вилоятимизда экология туризми соҳасида қатор муаммолар мавжуд, шу жумладан, ноқонуний дам олиш ўринлари, хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги, статистика маълумотларининг юритилмаслиги, тоғли ҳудудлардаги дам олиш ўринларининг бошқа маъмурий ҳудудларга рўйхатда туриши ва ҳакоза. Масалан, Тўлебий туманида жойлашган 76та дам олиш ҳудудининг статистика идораларида 39тасигина рўйхатдан ўтказилган. Тулкибош туманида ҳам шундай камчиликлар аниқланган. 

Тўпланиб қолган масалаларни ҳал қилиш мақсадида “Туркистон вилоятининг туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган дастури” ишлаб чиқилди. 

Минтақа раҳбари сиҳатгоҳлар ишини жонлантириш, биноларни тартибга келтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш йўналишидаги ишларни жонлантириш юзасидан топшириқлар берди.

2023-11-09, 04:08 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.