26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистон Президенти билан учрашди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ҚР Президенти топшириғига биноан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкентдаги тадбир арафасида Алихан Смаилов мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Бош вазир бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ишонч ва ўзаро англашувга асосланган стратегик ҳамкорликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

Алихан Смаилов таъкидлаганидек, олий даражада эришилган барча келишувларнинг ижроси Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари назоратида.

Мақсад – икки томонлама ҳамкорлик учун мустаҳкам ва барқарор иқтисодий майдон яратиш.

– Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Марказий Осиёдаги умумий савдо ҳажмининг қарийб 70 фоизи мамлакатларимиз улушига тўғри келади. Ўтган йил охирида товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ўсди ва илк бор 5 миллиард долларга етди. Галдаги режа – ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, – деди ҚР Бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Ҳукумати Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларини изчил ривожлантиради.

Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги стратегик келишувлар ҳаётга тизимли равишда татбиқ этилаётганини таъкидлади. Бу савдо, транспорт ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка ҳам тегишли.

– Менимча, мамлакатларимиз ўртасида ҳал қилинмаган бирорта ҳам муаммо йўқ. Савдо соҳасида Қозоғистон Президенти билан келишилган лойиҳалар янги марраларни забт этишимизга ёрдам беради, – деди Ўзбекистон Президенти.                     

24.kz, 2023-11-11, 04:40 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.