26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Зангори олов'' билан таъминланмоқда

Жетисай туманида “Кирово” газ тақсимлаш станцияси фойдаланишга топширилди. Анча йиллардан буён мураккаб муаммога айланган “соқолли қурилиш” минтақа раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан тикланди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди станцияни ишга қўшиш тадбирида иштирок этиб, аҳолининг қувончига шерик бўлди.

Жетисай тумани аҳоли манзилларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Интимоқ қишлоғидаги “Кирово” АГТС иншоотининг қурилишини 2021 йилда бошлаб, 2023 йилда ниҳоясига етказди. Умумий смета қиймати – 1,7 млрд. тенге. Мазкур станция орқали  Ж. Ералиев, Абай, Қизилқум ҳамда Мақтали қишлоқ округларига қарашли 50та аҳоли манзилидаги  8168та хонадон табиий газ билан таъминланди.

Умуман, Жетисайда газлаштириш ишлари жадал

суръатларда олиб борилмоқда. Туманни газлаштириш тадбирларига республика бюджетидан 9,8 млрд. тенге маблағ ажратилиб, 14та лойиҳанинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил минтақада 103та иншоотнинг қурилиши юритилмоқда. Уларнинг 68таси йилнинг охирида ниҳоясига етказилиб, 122 минг одам газ билан таъминланади. Натижада газ билан таъминланган аҳоли манзилларининг сони 522тага етказилиб, таъминот даражаси 63 фоизни ташкил қилади.

2023-11-13, 19:48 667
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.