26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким қурилиш майдонларига борди

    UEFA талабларига мувофиқ, 2024 йилдан бошлаб, элимиздаги барча ўйингоҳлар майдони иссиқлик тизими билан таъминланиши керак. Давлат ўйингоҳларига талабнинг кучайиши боис UEFAнинг халқаро талабларига мос “Turkestan-Arena” ўйингоҳида иссиқлик ҳамда сув тизимлари ўрнатилди. Шунингдек, майдон тўлиқ алмаштирилиб, табиий майса тўшалди.

    Яқин кунларда янгиланган ўйингоҳда Қозоғистон футбол федерацияси назорат ишлари олиб борилади. Вилоят марказидаги қурилиш майдонларида бўлган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди олиб борилган ишлар билан танишди. Мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

    Ўйингоҳ майдонига Испанияда ишлаб чиқарилган сунъий майса тўшалди. У UEFAнинг барча замонавий талабларига мос келади. 12 000 томошабинга мўлжалланган футбол майдонлари учун халқаро ҳамда миллий терма жамоалар ўйинларини ўтказишга рухсат берилганини эътиборга олсак, “Turkestan-Arena” майдонига қўшимча 5000 томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатиш режалаштирилган.

   Шунингдек, ҳоким шаҳар маъмурий-тадбиркорлик марказида қад ростлаётган 20та 5 қаватли уйнинг қурилиш майдонида бўлиб, пудратчилар билан учрашди ва тегишли кўрсатмалар берди.

    Минтақа раҳбари Туркистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, зарур қурилиш материаллари ва эшикларни маҳаллий усталардан харид қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, иш сифати ва қурилиш суръатини оширишни топширди.

2024-06-20, 20:57 423
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.