26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мадҳиянинг ютуғи билан мадҳиямиз янграсин

Жорий йил 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида кураш турларидан ўтаётган Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг қизлар жамоаси олтита медални қўлга киритди. Совриндор – туркистонлик Мадҳия Усмонова (53 кг.вазн тоифасида гиламга чиқди) билан суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

– Авваламбор, Туркистон номини яна бир бор тарих зарварақларига муҳрлашга лойиқ ютуқлар муборак ва бардавом бўлсин дейман. Кураш майдонига чиқишдан аввал қандай ҳис-туйғулар бўлди қалбингизда?

– Раҳмат, бу ютуқ – нафақат қадрдон қишлоғим, балки, мустақил мамлакатимизники деб биламан. Майдонга чиқишдан аввал ўзимга ишонч туйғуси билан ҳар сафардагидек устозларимга бир қараб қўйдим. Уларнинг ҳар бир сўзи, олқишлари ва мендан кутган умидлари улкан рағбат беради. 

– Устозларингиз ва Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида қисқача тўхталсангиз.

– Болалигимдан мени тарбиялаб, спортда шу даражага эришишимга сабаб бўлган устозим – Хислат Мамметовдир. Шунингдек, бир неча йиллар давомида Алмати, Туркистон спорт мактабларида таълим олдим. Осиё чемпионатига боришдан аввал ҳам, биз устозлар талаблари билан тайёргарлик, машқларни мунтазам равишда бажаришга ҳаракат қиламиз. 

– Осиё чемпионатида иштирок этишнинг ўзи спортчидан оз меҳнат талаб қилмайди, шундай эмасми?

– Бундан ҳам юксак чўққиларни кўзлаган эдим. Шоҳсупадан тушмай турибоқ, йўл қўйган хатоларимни хаёлимдан ўтказдим ва келгусида уларни такрорламасликка, янада тинимсиз меҳнат қилишга ўзимга сўз бердим. Ҳамқишлоқларим қўллаб-қувватлаши, онамнинг дуолари, устозларимнинг ўгитлари бор экан, янада юксак чўққиларни забт этиш, халқим ва давлатим ишончини оқлашга интилишда давом этавераман.

– Ҳамюртларимизга тилакларингиз.

– Айни кунларда Иордания давлатида ўтаётган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз. Сўзим якунида шуни қайд этмоқчи эдимки, бу сафарлар, бу ютуқлар давомида қўллаб-қувватлаётган эл-юрт фидойилари: Раҳматжон Абдусатторов ва Маъмурхон Йўл­дошевларга миннатдорчилик билдираман. Спорт соҳасидаги барча тенгдошларимга ҳам омадлар тилаб қоламан. 

– Эзгу тилакларингиз учун ташаккур! Омад ёр бўл­син! Мадҳиянинг ютуғи билан Мадҳиямиз янграшига тилакдошмиз. 

Ирода Муҳаммаджонова суҳбатлашди, 2024-07-11, 01:35 2276
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.