26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Президенти қатор қонунларни имзолади

Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қимор ўйинлари бизнеси, лотерея фаолияти, соғликни сақлаш, давлат меҳнат инспекцияси, давлат назорати ва қонун ҳужжатларини тартибга солиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 

Қонун одамларнинг қимор ўйинларига қарамлигини камайтиришга қаратилган чекловчи ва рағбатлантирувчи меъёрларини ўз ичига олади. Хусусан, қимор-пул тикиш ўйинларида иштирок этиши тақиқланган шахслар тоифалари рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда уларнинг сафига қарздорларнинг ягона реестридаги (ижро иши юритилаётган қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар банки) шахслар қўшилди. Шу билан бирга, уюшган жиноятчиликка қарши чекловларни жорий этиш орқали қимор ўйинларида иштирок этиш масъул давлат лавозимларини эгаллаган ваколатли шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга нисбатан чекланади.

Бундан буён давлат хизматчилари, ҳарбий хизматчилар, махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, бюджет ташкилотлари раҳбарлари қимор ўйинларида иштирок эта олмайди. Агар улар ушбу қоидага риоя қилишмаса, лавозимидан бўшатилади. Ўйин бизнеси ташкилотчилари фаолиятини тартибга солиш дастаклари мустаҳкамланди. Туризм ва спорт вазирлиги ўйин муассасалари, букмекерлар, тотализаторлар, гаровлар қабул қилиш ва қимор ўйинларининг ягона қоидаларини тасдиқлайди.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Шунингдек, Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

2024-07-11, 01:28 456
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.